Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Китобдек хазина йўқ жаҳонда...

Китобдек хазина йўқ жаҳонда...



Китоб ўқиш барчамизнинг маънавий оламимизни бойитади, сўзлашув маданиятимизни оширади. Айрим ҳолларда муқаддас ўзбек тилимиздаги айрим ватандошларимиз "хизмати” туфайли дағаллашиб, камбағаллашиб бораётганлигининг олдини олиш учун ҳам китоб ўқиш лозим. Ваҳоланки, бизннг ўзбек тилимиз дунёдаги энг бой тиллар бизнинг ўзбек тилимиз дунёдаги энг бой тиллар қаторига киради. А.С.Пушкин бутун ижоди давомида жами 21197 та сўз қўллаган бўлса, Шекспир асарлари тилида жами 20 мингдан ортиқ сўз қўлланилган.Буюк бобомиз Алишер Навоий асарларида қўлланилган сўзлар сони эса 26000дан ортиқ экан. Ҳох талаба, илм толиби, қўйингки қай бир соҳада ишламайлик шу халқнинг фарзанди эканмиз
ана шундай миллий бойлигимизни авайлаб-асраш зарур. Бунинг учун эса албатта китоб ўқиш шарт. Дарҳақиқат, китобхонлик маданиятини ошириш давр талаби. Ана шу талабдан келиб чиқиб Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ШКБ бошланғич ташкилоти томонидан Шимолий кон бошқармасига қарашли 3-сонли Гидрометаллургия заводи ишчи ходимлари иштирокида ''Шахснинг шаклланишида китобнинг ўрни'' мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Суҳбатда ''Учқудуқ'' маданият уйи кутубхоначиси Людмила Надеждина, ШКБ Кадрлар бўлими маданият ва маърифат ишлари бўйича бошлиқ ўринбосари Умрзоқ Бадалов Шимолий кон бошқармаси ''Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи'' бошланғич ташкилоти етакчиси Фаррух Абдимўминов иштирок этишди.

ШКБ Ахборот хизмати.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: