Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / “Учқудуқ” газетаси хабар қилади: НОҚОНУНИЙ ВАЛЮТА САВДОСИ

“Учқудуқ” газетаси хабар қилади: НОҚОНУНИЙ ВАЛЮТА САВДОСИ


Валютафурушликнинг олдини олиш ва шу йўналишдаги ноқонуний хатти-ҳаракатларга қарши курашиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Учқудуқ туман бўлими томонидан бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ўтказилаётган тезкор тадбирларда валютафурушлар аниқланиб, қонунларимизда белгиланган жазога тортилмоқда.

Бугунги кунда жисмоний ва юридик шахсларнинг хорижий валюта харид қилишни қонуний йўл билан амалга оширишлари учун зарур шарт-шароитлар яратилган. Шунга қарамай қинғир йўллар билан кўпроқ даромад топишга ўрганиб қолган Баҳром Баротов (исми шарифи ўзгартирилган) сингари айрим фуқаролар бу қоидаларга кўниккиси келмаган чоғи. У валютафурушликни ўзига касб қилиб олиб, ноқонуний валюта олди-сотдиси билан шуғулланиб келганлиги маълум бўлди.

Учқудуқ деҳқон бозори ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида Баҳром Баротовнинг валютафурушлик билан боғлиқ ноқонуний хатти-ҳаракатига чек қўйилди.

Валюта қимматликлари савдоси билан ноқонуний шуғулланаётган Б.Баротов иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Учқудуқ туман бўлимининг тезкор ходимларига бу ҳақда тушунтириш беришга мажбур бўлди.

Ундан 50 АҚШ доллари, 400000 сўм миллий валютамиз ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Ҳуқуқбузарнинг икки нафар вояга етмаган фарзанди борлиги, қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги эътиборга олиниб, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 33 – моддаси қўлланилиб қонун санкциясида назарда тутилган энг кам жазодан ҳам камроқ жарима яъни энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида жазо тайинланди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: