Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / “Учқудуқ” газетаси хабар қилади: НОҚОНУНИЙ ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ билан ҳалол ризқ топиб бўлмайди

“Учқудуқ” газетаси хабар қилади: НОҚОНУНИЙ ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ билан ҳалол ризқ топиб бўлмайди


 Учқудуқ туманида солиқ қонунчилиги бузилишларининг олдини олиш ва ҳужжатсиз тадбиркорлик фаолиятларига чек қўйиш мақсадида Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Учқудуқ туман бўлими ҳамда давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан мунтазам равишда профилактик тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Эътиборлиси, олиб борилаёган ушбу тадбирлар натижасида ҳудудда тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмай даромад топишга уринаётган кўплаб фуқароларнинг фаолиятларини қонунийлаштиришга эришилмоқда.

Олиб борилган ана шундай тадбирлар натижасида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 10 дан ортиқ ҳужжатсиз тадбиркорларнинг давлат рўйхатидан ўтиб фаолият юритишлари таъминланиб, ҳудудда 13 га яқин қўшимча ишчи ўринлари яратилди.

Яширмаймиз, олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ва профилактик тадбирларга қарамай туманимиз ҳудудида айрим фуқаролар томонидан ҳамон яширин ва ҳужжатсиз тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳолатлари ҳамон учраб турибди.

Ана шундай тадбирлар натижасида М.Авезов кўчаси 30 уй орқа томонида жойлашган 4-блок?? 9-гаражда Муҳсин Қосимов (исми-шарифи ўзгартирилган) ҳеч бир ҳужжатларсиз цех ташкил этгани аниқланди.

Давлат рўйхатидан ўтмасдан туриб, яширин тарзда автомобилларга техник хизмат кўрсатиш фаолияти билан ноқонуний шуғулланиб келган М.Қосимов "кўза кунда эмас, кунида синишини” унутган чоғи.

Олиб борилган назорат тадбири кунида у иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Учқудуқ туман бўлими ва туман давлат солиқ инспекцияси ходимларига тегишли ҳужжатларини кўрсата олмай, қилган ишидан уялганидан кўзларини ердан уза олмай қолди.

Начора, қонундан ҳеч ким қочиб қутула олмайди. Шу боис, М.Қосимов шу куни тақдирига тан бериб, айбини тан олди. У белгиланган тартибда тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилиб ноқонуний фаолиятига чек қўйилди.

Суд далилий ашё тариқасида олинган умумий нархи 10600000 сўм миқдоридаги товар моддий бойликларни Муҳсин Қосимовга қайтариб берди ва Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 271 – моддасининг 10 - банди ва 176 – моддасининг 1 – қисмига асосан иш юритиш тугатилди.

Ҳа, эндиликда М.Қосимов қилган хатосидан тўғри хулоса чиқариб, келгусида бундай ноқонуний ҳатти-ҳаракатлар билан ҳалол ризқ топиб бўлмаслигини тушуниб етган бўлса бас!. Йўқса, такрор содир этилган бундай ҳуқуқбузарлик учун жазо чораси таъсирли бўлади.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: