Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / “Учқудуқ” газетаси хабар қилади: “СОЛИҚ СЕРВИС” ДУК фаолияти йўлга қўйилди!

“Учқудуқ” газетаси хабар қилади: “СОЛИҚ СЕРВИС” ДУК фаолияти йўлга қўйилди!


Ҳаммамизга маълумки, мамлакат иқтисодиётини узоқ муддатли ривожлантириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётган шароитда самарали солиққа тортиш тизими ва давлат солиқ хизмати органларининг уйғунлашган фаолияти алоҳида аҳамият касб этади.

Шу билан бирга, солиқ назоратининг эскирган услуб ва принципларига асосланган давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини ташкил этиш мазкур органлар олдига қўйилган янги вазифаларни ҳал қилиш, жумладан солиқ солинадиган базани кенгайтириш ва солиқлар йиғилувчанлигининг оширилишини таъминлаш имконини бермайди. Ўз ечимини топмаган сезиларли муаммоларнинг мавжудлиги ушбу ҳолатни янада оғирлаштирмоқда.

Мавжуд муаммоларни бартараф қилиш, Ўзбекистон Республикаси солиқ сиёсатини такомиллаштиришнинг асосий йўналишларини ва 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2018 йил 26 июнь куни "Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорнинг 8-бандига асосан, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг "Республика ахборот-маслаҳат маркази” ва "Солиқ декларацияларини қайта ишлаш маркази” давлат унитар корхоналари негизида "Солиқ сервис” давлат унитар корхонаси ва унинг ҳудудий марказлари тузилди.

Жумладан, Учқудуқ туман давлат солиқ инспекцияси биносида "Солиқ сервис” давлат унитар корхонасининг ҳудудий бўлими ташкил этилди.

Солиқ тўловчиларга солиқ мажбуриятларини бажаришда техник жиҳатдан кўмаклашиш, ҳисоботлар ва декларацияларни қабул қилиш бўйича солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш борасида солиқ хизмати органларига амалий ёрдам кўрсатиш, шунингдек давлат солиқ хизмати органларининг автоматлаштирилган ахборот тизимини техник, дастурий ва ахборот таъминотини бошқариш, ҳужжатларни қоғоз ва электрон шаклда марказлашган ҳолда архивда сақлаш, "саll – марказ” махсус сервиси орқали аҳолига ахборот хизматлари кўрсатиш вазифалари юклатилмоқда.

Бундан ташқари, солиқ тўловчиларни электрон ҳисобварақ – фактураларни юритиш қоидалари бўйича ўқитиш, уларга солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормаларини етказиш, ахборотни ҳимоя қилиш тадбирларини амалга ошириш ҳамда давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг билим ва малакасини ошириш "Солиқ сервис” ДУК асосий вазифалари этиб белгиланган.

Тадбиркорлик субъектлари тадбиркорлик фаолиятларини қонуний амалга ошириш юзасидан Учқудуқ туман давлат солиқ инспекцияси биносида жойлашган "Солиқ сервис” ДУК ҳудудий бўлимига мурожаат қилишлари мумкин.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: