Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / “Учқудуқ” газетаси хабар қилади: БАРЧА СОЛИҚЛАРДАН ОЗОД ЭТИЛДИ

“Учқудуқ” газетаси хабар қилади: БАРЧА СОЛИҚЛАРДАН ОЗОД ЭТИЛДИ


 

Инсоният яралибдики, ўз фарзанди ҳақида қайғурмаган, унинг учун елиб-югурмаган, меҳр кўрсатмаган ота-она, оила ёки миллат топилмайди. Ҳар қайси замонда, ҳар қандай маконда бўлмасин, доимо фарзандлар ардоқланиб, кўз қорачиғидек авайлаб-асраб келинган.

Айниқса, сўнгги икки йилда юртимизда фарзандлар камолоти йўлида амалга оширилаётган ишлар кўлами бениҳоя кенг. Ўзбекистон Республикаси Президентининг махсус қарори асосида давлат-хусусий шериклик шартларида ташкил этилган нодавлат мактабгача таълим муассасалари учун қатор солиқ имтиёзлари назарда тутилган.

Унга кўра, нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолият кўрсатишни бошлаган пайтдан бошлаб 10 йил муддатга барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан озод этилган.

Шунингдек, давлат-хусусий шерикчилик тўғрисида битим тузилган кундан бошлаб 2 йил муддатга – тасдиқланган рўйхатлар бўйича олиб келинадиган асбоб-ускуналар, инвентарь, ўқув қўлланмалари ва ўйин зоналари учун божхона тўловлари ундирилмайди.

Эътиборни қаратадиган яна бир муҳим жиҳат, ушбу солиқ ва божхона имтиёзлари фақат ҳисобот (солиқ) даври якунларига кўра мактабгача таълим соҳасида кўрсатилган хизматлардан олинган соф тушумнинг улуши умумий реализация ҳажмининг камида 80 % ташкил этган нодавлат мактабгача таълим муассасасига нисбатан қўлланилади.

2023 йилнинг 1 январигача нодавлат МТМ учун ЯИТ ставкаси меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларнинг 10 % миқдорида белгиланди. Давлат - хусусий шерикчилик асосида ташкил этилган нодавлат МТМ учун эса - ДХШ тўғрисида битим имзоланган ойдан бошлаб 10 йил муддатга ЯИТ 5 % ни ташкил этади.

Кичик тадбиркорлик субъектларига мансуб бўлиши учун МТМ ходимларининг чегараланган ўртача йиллик сони 100 нафаргача белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассалари тўғрисида”ги қарори қабул қилиниб, "Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолияти бўйича рухсатнома бериш тартиби тўғрисида”ги Низоми тасдиқланди.

Бунга кўра, оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолиятини амалга ошириш учун лицензия талаб этилмаслиги белгилаб қўйилди. Муассасада 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган 7-12 нафар болаларга тарбия берилиши йўлга қўйилди.

Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасининг иш тартиби ва болаларнинг муассасада бўлиш вақти ота-оналарнинг истак ва талабларидан келиб муассис томонидан белгиланади.

Қоида тариқасида 9 соатли, 4 соатли ёки оилавий нодавлат МТМ жойлашган ҳудудда яшайдиган аҳоли талабларидан келиб чиқиб, нодавлат МТМда 6 кунлик иш ҳафтаси ҳам жорий этилиши мумкин.

Шунингдек, оилавий МТМга болаларни қабул қилиш ва муассасадан чиқариш тартиби оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасининг қарори билан амалга оширилади. Ўқув йили 2 сентябрдан бошланиб кейинги йилнинг 1 июнига қадар давом этади. 1 июндан 1 сентябргача бўлган давр муассасада соғломлаштириш даври ҳисобланади.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: