Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / “Учқудуқ” газетаси хабар қилади: ҚОНУНГА ИТОАТ ЭТМАСЛИК ОҚИБАТИ

“Учқудуқ” газетаси хабар қилади: ҚОНУНГА ИТОАТ ЭТМАСЛИК ОҚИБАТИ


 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги «Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 5059-сонли Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 майдаги 3016-сонли қарори ижроси юзасидан назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

Мажбурий ижро бюроси Учқудуқ туман бўлими томонидан электр энергияси ҳамда табиий газдан фойдаланишдаги ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, истеъмолчиларни кўрикдан ўтказиш ишларини жадаллаштириш борасида муайян ишлар олиб борилмоқда.

Туманда 2247 та электр энергияси истеъмолчиси бўлиб, тўловларнинг ундирилиши юзасидан туман электр тармоқлари ва Мажбурий ижро бюроси туман бўлими ҳамкорлигида мониторинг йўлга қўйилган. Натижада, электр энергияси истеъмоли учун тўловлар ўз вақтида ундирилишига эришилмоқда.

Шунингдек, ҳудудда электр энергиясига ноқонуний уланиш, талон-тарожликларга йўл қўйиш оқибатида қонун доирасида белгилаб қўйилган жарималар миқдори ҳақида аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишлари ўтказилмоқда.

Бундан ташқари, электр энергия ресурсларини тақсимлаш тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатларини тезкор-қидирув ва суриштирув орқали фош этишда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Жумладан, жорий йилнинг 9 ойи давомида жами 42 нафар фуқаролар томонидан электр энергияси таъминотидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати аниқланган. Ҳуқуқбузарларга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 101-моддаси билан маъмурий жаримага тортилган.

Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 101-моддаси қўлланилган истемолчиларнинг 26 нафари жисмоний шахслар, 16 нафари эса юридик шахс ҳисобланиб, улар томонидан давлат манфатларига етказилган 95 млн 298 минг 656 сўмлик моддий зарар тўлиқ ундирилган.

Бундан ташқари, "Йўлчилар” овулида яшовчи фуқаро М.Асадов (исм-фамилияси ўзгартирилган) электр энергияси тармоғига ноқонуний уланиб, ундан ўзбошимчалик билан фойдаланган. Оқибатда давлатга етказилган 5 миллион 700 минг сўмлик зарар ҳуқуқбузар томонидан тўлиқ қопланди.

Шунингдек, ҳудудда фаолият юритаётган хусусий корхона раҳбари М.Рамазанов (исм-фамилияси ўзгартирилган) тармоққа ноқонуний уланиб, электр энергиясидан қонунга хилоф равишда фойдаланиб келган. Корхона томонидан давлатга етказилган 6 миллион 252 минг сўмлик зарар тўлиқ ундирилиб, корхона раҳбари Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 101-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилди.

Бу каби қонунбузилиш ҳолатларини кузата туриб, айрим жисмоний ва юридик шахсларнинг қонунларни билмаслиги ёки "атайлаб” билишни истамаётганлигини нима билан изоҳлаш мумкин?!

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: