Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / “Учқудуқ” газетаси хабар қилади: ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗИ фаолияти кенгайтирилмоқда

“Учқудуқ” газетаси хабар қилади: ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗИ фаолияти кенгайтирилмоқда


Мамлакатимизда давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича кенг миқёсда бошланган ишлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузурида Давлат хизматлари агентлигининг ташкил этилиши энг муҳим янгиликлардан бири бўлди.

Бугунги кунда нафақат тадбиркорларга балки аҳолига энг зарур ва талаб юқори бўлган давлат хизматларини "ягона дарча” тамойили бўйича кўрсатиш мақсадида туман Халқ қабулхоналари ҳузуридаги давлат хизматлари марказларининг ягона тармоғи яратилди.

Келгусида давлат хизматларини жорий этишни янада жадаллаштириш мақсадида 2018 йилнинг 1 июнидан бошлаб айрим давлат хизматлари марказлари томонидан тажриба тариқасида 70-100 турдаги талаб юқори бўлган давлат хизматлари кўрсатилиши амалга оширилмоқда.

Жумладан, Учқудуқ тумани давлат хизматлари маркази томонидан ҳам бугунги кунда 50 га яқин хизмат тури аҳолига, тадбиркорларга тақдим этилмоқда. Улар сони яна иккита кўпайди.

Судланганлик ҳақида маълумотнома бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишда фуқароларнинг муқаддам судланганлиги, жиноий жавобгарликка тортилганлиги, реаблитация қилинмайдиган асосларга кўра жавобгарликдан озод этилгани ҳолатига оид маълумотлар қайд этилади.

Манзил-маълумот ахборотларни тақдим этиш бўйича давлат хизмати кўрсатишда жисмоний шахсларга давлат хизматлари марказлари орқали манзил – маълумот ахборотларини яъни, доимий рўйхатда турганлиги, рўйхатдан чиққанлиги, турган жойи бўйича ҳисобга олинганлиги, вақтинчалик рўйхатдан ўтганлиги, шунингдек, маълумот мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотларни тақдим этиш тартибини белгилайди.

Ариза берувчилар фақат ўзларига тегишли манзил-маълумот ахборотларини олишлари мумкин. Бошқа шахсларга тегишли манзил-маълумот ахборотлар берилмайди.

Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.

Талабгор давлат хизматлари маркази ходими ва ягона интерактив давлат хизматлари портали томонидан давлат хизматларидан фойдаланиш учун электрон рақамли имзо мажбурий тартибда бўлиши шартлиги олдиндан хабардор қилинади.

Ваколатли орган анкета тушган кундан бошлаб 2 иш кунида QR код қўйилган маълумотномани расмийлаштиради ҳамда уни ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаб, тегишли давлат хизматлари марказига ёки талабгорга ЯИДХП орқали электрон равишда юборади.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: