Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / “Учқудуқ” газетаси хабар қилади: БУХОРОИ ШАРИФ ТААССУРОТЛАРИ

“Учқудуқ” газетаси хабар қилади: БУХОРОИ ШАРИФ ТААССУРОТЛАРИ



Мамлакатимизда ички туризмни ривожлантириш, меҳнаткашларнинг айниқса, кекса авлод вакилларининг юртимизнинг диққатга сазовор жойлари, тарихий шаҳарларга саёҳатини ташкиллаштириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада Учқудуқ туманида ҳам тизимли саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Куни – кеча бир гуруҳ учқудуқлик отахон ва онахонлар "Нуроний” жамғармаси туман бўлими ташаббуси ҳамда туман ҳокимлиги ҳомийлигида Бухорои шарифга зиёратга бориб қайтдилар. 24 нафар нуронийларимиз Амир Олимхон саройи, Ситораи Моҳи Хосса, Арк, Минораи Калон, Лаби Ҳовуз, Баҳовуддин Нақшбанд сингари мадраса ва муқаддас қадамжоларни томоша қилдилар.

-Мен Бухорога биринчи бор келишим, буюк аллома ва пири комилларга бўлган бундай иззатдан кўнглимизга зиё тўлди, — дейди Навоий маҳалласи фаоли Ойдин опа Шарипова. – Зиёратгоҳларда бизга пири комилларнинг ҳаёти ва фаолияти тарихини сўзлаб беришди. Олам-олам таассурот олдик. Пирлар ҳаққига дуо қилдик, ватанимизга тинчлик-фаровонлик, оилаларга хотиржамлик тиладик.

Ҳа, Бухородан қалбимиз шодлик ва кўтаринкиликка тўлиб қайтар эканмиз, бу таассуротлар бир умрга қалбимизга муҳрланиб қолди.

Гўзалликларга мафтун бўлгингиз келяптими, нозик ва бетакрор буюмлар харид қилмоқчимисиз, Бухорога боринг, дўстлар, Бухорога!

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: