Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / "Учқудуқ" газетаси хабар қилади: ГИЁҲВАНДЛИК – УМР КУШАНДАСИ!

"Учқудуқ" газетаси хабар қилади: ГИЁҲВАНДЛИК – УМР КУШАНДАСИ!

Ҳар бир инсонга ҳаёт деб аталмиш яшаш имконияти бир мартагина берилади. Буни жуда яхши билсак-да, айрим номақбул ишларга йўл қўямиз ёки йўл қўйишга ундаймиз.

 Озгина бойлик ҳирси туфайли ёвузлик уруғини яширинча сотаётганлар ҳам сизу, бизнинг орамизда топилиб қолади. Уларнинг ёвуз ҳаракатлари тегишли тезкор органлар томонидан ўрганилиб чоралар кўрилаётган бўлса-да, бу каби мудҳиш ва жирканч ҳолатларга дуч келмоқдамиз.

Бундайин, умр кушандаси, ёшлик заволи, залолат ботқоғига ёшларнинг тушиб қолишлари аянчлидир.

Биламиз, гиёҳвандликка чалинган инсонларнинг ҳаёти доимо хавф остида бўлади. Уларни даволаш учун қилинган ҳаракатларнинг барчаси инсонни ҳаётга қайтариш учундир.

Ҳа, гиёҳвандлик инсон умрини кемиришдан бошқа нарса эмас. У нафақат ўзини балки оила аъзоларини, жигаргўшалари бўлмиш фарзандларини ҳам заҳарлайди. Қолаверса, қўни-қўшни, маҳалласига, жамиятга иснод келтиради.

Дунёдаги жамики тинчликсевар халқлар гиёҳвандлик иллатига қаршидир! Негаки, у умрнинг ашаддий кушандасидир.

Шундай экан, азиз ёшлар бу хавфли иллатдан узоқроқ юринг. Зинҳор унга қизиқманг ҳатто яқин ҳам борманг! Ана шунда ҳаётингиз мазмунли, соғлом ва порлоқ бўлади.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: