Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Учқудуқлик самбочилар жаҳон чемпонатида

Учқудуқлик самбочилар жаҳон чемпонатида

  Учқудуқда жойлашган ШКБ қарашли "Лочин”спорт мажмуасини нафақат республикамизда балки дунёнинг кўплаб мамлакатларида яхши билишади. Ярим асрдан кўпроқ вақтдан буён фаолиятини юритаётган бу мажмуада ўз вақтида бадиий гимнастика бўйича 4 карра жаҳон чемпиони Венера Зарипова, 1988 йилги ўтказилган олимпиада ўйинлари иштирокчиси икки карра жаҳон чемпиони гандболчи Михаил Васильев каби спорт усталари етишиб чиққан. Бугун ҳам бу анъана бардавом десак адашмаймиз.

Бугунги кунда спорт билан мунтазам шуғулланаётган ёшлар нафақат саломатлик жиҳатидан улкан фойдага эга бўлишмоқда, балки, ўзлари танлаган йўналишларида бир қатор фахрли ўринларни қўлга киритиб, нафақат Учқудуқ туманимиз, вилоятимиз ва айтиш мумкинки бутун Республикамиз шарафини муносиб ҳимоя қилишмоқда. Ва албатта, бунинг учун мамлакатимизнинг энг олис ҳудуди саналсада Учқудуқда ёшларга барча имкониятлар тақдим этилган. Биргина ШКБ га қарашли Лочин” спорт мажмуасида15дан ортиқ спорт секциялари ишлаётган бўлиб 1000дан зиёд ёшлар спорт билан шуғулланишмоқда. Замонавий спорт мажмуасида, жаҳон стандарти талабларига жавоб берадиган спорт анжомлари ва техникалари билан шуғулланаётган туманимиз ёшларининг қўлга киритаётган ютуқлари ҳам залворли бўлмоқда. Шу баробарида тан олиб айтиш керакки кейинги йилларда "Лочин”да чин маънода пауэрлифтинг, самбо, дюздо мактаблари яратилди. Тарбияланувчилар мамлакатимиз ва халқаро миқ­ёсдаги чемпионат ҳамда турнирларда муваффақиятли иштирок этиб қайтишмоқда. Хусусан, 2017-2018 йилларда республика чемпионатлари ва кубоги баҳсларида, халқаро мусобақаларда спортчиларимиз 20дан ортиқ олтин медалларни қўлга киритилгани диққатга сазовор.

Жорий йилда айниқса, дюздо мураббийи Алишер Шодмонов шогирдлари улкан муваффақиятларни қўлга киритишмоқда. Йил бошида унинг шогирди республикамизнинг донгдор дюздочиларидан бири Маҳлиё Маннонова "Зулфия” номидаги давлат мукофоти совриндори бўлди. 2018 йилнинг ўзида мамлакат чемпионатлари ва кубокларида дюздочилар 19 та медални қўлга киришди. Шунингдек, спортчилар томонидан жаҳон чемпионатлари ва халқаро мусобақаларда олтин ва кумуш медалларни қўлга киритишди. Жумладан, Тошкент шаҳри мезбонлик қилган Самбо бўйича Ўзбекистон чемпионатида М. Маннонова , С. Қўлдошева, М. Турсуновалар олтин медални, Самарқанд шаҳрида кураш бўйича бўлиб ўтган Ўзбекистон чемпионатида Дилноза Камолова биринчи ўринни эгаллади. Жорий йилнинг 10-14 октябр кунлари Грузиянинг Тбилиси шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ҳам "учқудуқ самбочилари” ўзларининг билаклари кучларини кўрсата олишди. Маржона Турсунова ва Сарвиноз Қўлдошевалар жаҳон турнирининг шоҳсупасида муносиб ўринга эга бўлишди.

— Спорт маскани шаҳримиздаги саноқли гўшалардан бири. — дейди ШКБга қарашли "Лочин спорт мажмуаси директори Гулнара Масагутдинова — Шу боис, ШКБ ишлаётган ходимлар қатори учқудуқ аҳолисининг бўш вақтларини сермазмун ўтказиш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида атрофимизда жойлашган ўндан ортиқ маҳаллалар билан ҳамкорликни йўлга қўйганмиз. Бу ерда спорт билан шуғулланувчилар учун барча шароитлар яратилган. Ҳар куни эрталаб соат 5:00 дан бошлаб спорт иншоотларимизда нафақат ёшлар, балки 100 нафардан ортиқ кекса ёшдаги ҳамюртларимиз ҳам бир неч­та спорт тури билан мунтазам шуғулланиб келишади. Спорт билан шуғулланишни истаганларга эшикларимиз доимо очиқ. Ўқувчиларимиз учун таниқли спортчилар иштирокида маҳорат сабоқларини ташкил этяпмиз. Мақсадимиз — аҳоли ўртасида жисмоний тарбия ва спортни кенг тар­ғиб қилиб, иқтидорли спортчиларни аниқлаш ва тарбиялаш, қўлга киритилаётган ютуқлар кўламини кенгайтириш, терма жамоалар учун муносиб номзодларни тайёрлашдан иборат.
ШКБ Ахборот хизмати

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: