Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Ўзбекистон ёшлар иттифоқи мукофоти ҳақида нималар маълум?

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи мукофоти ҳақида нималар маълум?


Ўзбекистон ёшлар иттифоқи мукофоти йил давомида давлат ва жамият ҳаётининг турли жабҳаларида фидокорона меҳнат қилаётган, соҳа ривожига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган, ватанпарвар ёшларни рағбатлантириб бориш мақсадида таъсис этилган.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи мукофоти давлат ва жамият бошқаруви, иқтисодиёт ва қишлоқ хўжалиги, фан-таълим ва ижтимоий йўналишлар ҳамда санъат, маданият, журналистика ва спорт соҳаларида юксак натижаларга эришган фаол ва ташаббускор ёшларга 33 та номинация бўйича берилади.

Мукофотни беришда ёшлар фаолият кўрсатаётган соҳадан келиб чиқиб, йил давомидаги иш самарадорлиги, тизим ёки соҳани ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссаси, ўз соҳасига киритган инновацияси, фаолияти орқали давлат ва жамият ҳаётига келтирган амалий фойдаси, шунингдек меҳнатсеварлиги, фидойилиги, интизоми, иқтидори, жамоат ишларидаги фаоллиги, давлат ва халқаро миқёсда эришган ютуқлари соҳа вакиллари, кенг жамоатчилик томонидан эътироф этилганлигига эътибор қаратилади.

Мукофот Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳамда мамлакатимиз ривожи йўлида жонбозлик кўрсатаётган чет эл фуқароларига берилади.

Мукофот илгари бошқа мукофотлар билан тақдирланган ёшларга ҳам берилиши мумкин.

Мукофотга номзодлар вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, жамоат бирлашмалари томонидан кўрсатилади, тавсияномалар ҳамда номзод фаолиятига оид ҳужжатлар тақдим этилади.

Мукофотга талабгорлар бўйича тавсияномалар қабул қилиш бошланиши тўғрисидаги билдириш мукофотлар бериладиган муддатдан икки ой олдин республика оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади ҳамда ҳужжатлар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши томонидан бир ой давомида қабул қилинади.

Мукофотга тавсия этилган номзодлар ўн беш кун муддатда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошида ташкил этилган вазирлик, идора, ташкилот ва жамоатчилик вакиллари ҳамда мутахассислардан иборат Экспертлар комиссияси томонидан соҳаларга оид шўбаларга бўлинган ҳолда кўриб чиқилади, муҳокама қилинади, экспертизадан ўтказилади ҳамда хулосалар асосида тегишли таклифлар тайёрланади.

Экспертлар комиссияси муҳокамаси натижалари ва экспертиза хулосалари Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши йиғилишида кўриб чиқилиб, якуний қарор қабул қилинади.

Мукофот совриндорларига энг кам иш ҳақининг 30 баравари миқдорида пул мукофоти, статуэтка ва махсус диплом топширилади.

Мукофот совриндорлари ҳар йили декабрь ойида тантанали равишда тақдирланади.

Интернет материаллари асосида тайёрланди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: