Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Сув учун олдиндан тўлаш тартиби жорий этилмоқда

Сув учун олдиндан тўлаш тартиби жорий этилмоқда


Тўланмаганида сув таъминоти ва сувни чиқариб юбориш тизимларидан тўлиқ узиб қўйилади

"Аҳолининг ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилинишини таъминлаш ва уй-жой коммунал хизматлар кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди.

"Ҳуқуқий ахборот” каналихабар қилишича, эндиликда давлат ва хусусий уй-жой фондларида кўрсатиладиган сув таъминоти ва сувни чиқариб юбориш (канализация) хизматлари учун мажбурий тўловлар олдиндан100 фоизлик ҳақтўлаш асосида амалга оширилади.

Ушбу тўловлар тўланмаганида сув таъминоти ва сувни чиқариб юбориш (канализация) тизимларидан тўлиқ узиб қўйишгача бўлган чоралар кўрилади.

Шунингдек, киритилган қўшимчаларга мувофиқ пенсионер пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг пенсиядан ортиқча тўланган суммаларни ушлаб қолиш тўғрисидаги қароридан норози бўлган тақдирда, аниқланган қарздорлик суд тартибида, уч йилдан кўп бўлмаган давр учун ундирилиши белгиланди.

Интернет матеариллари асосида тайёрланди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: