Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Божхона тўловлари ундирилмайдиган товарларни олиб ўтиш тартиби такомиллашди

Божхона тўловлари ундирилмайдиган товарларни олиб ўтиш тартиби такомиллашди


– 6 ойда бир марта маиший техника воситаларини олиб кириш мумкин

– Бошқа турдаги товарлар 1 ойда бир марта 10 кг.дан ошмаслиги лозим

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 октябрдаги қарорига асосан жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасининг автойўл (йўловчи), темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали божхона тўловлари ундирилмайдиган айрим товарларни олиб ўтишнинг миқдор нормаларига ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда Давлат Божхона хизмати маълум қилди.

Ҳужжатга кўра:

– рўйхатдан ўрин олган 20 турдаги маиший техника буюмлари, офис техникалари ва бошқа жиҳозларни эндиликда ҳар 6 ойда чегарани биринчи маротаба кесиб ўтаётганда фақат 1 донадан олиб кириш мумкин;

– бошқа турдаги товарларни эса 1 календарь ойда 1 маротаба ҳар бир номдаги товардан 2 кг.гача (бўлинмайдиган товарлар бундан мустасно) олиб киришга рухсат этилади. Аммо, мазкур товарларнинг умумий оғирлиги 10 кг.дан ошмаслиги керак.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: