Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Россия ҳукумати Ўзбекистон билан 2024 йилгача иқтисодий ҳамкорлик дастури лойиҳасини маъқуллади

Россия ҳукумати Ўзбекистон билан 2024 йилгача иқтисодий ҳамкорлик дастури лойиҳасини маъқуллади


 Мазкур ҳужжат билан икки томонлама иқтисодий ҳамкорликнинг асосий мақсад ва вазифалари ҳамда уларни амалга ошириш механизмларига аниқлик киритилган, дебхабарбермоқда ТАСС.

Россия Федерацияси бош вазири Дмитрий Медведев 2019–2024 йилларда Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик дастури лойиҳасини маъқуллаш ҳақидаги фармойишни имзолади. Мазкур ҳужжат пайшанба куни РФ вазирлар маҳкамаси сайтида эълон қилинди.

«Россия иқтисодий ривожланиш вазирлигининг Россия ТИВ ва бошқа манфаатдор ижроия ҳукумати федерал органлари билан маъқулланган, Россия Федерацияси ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик дастурини имзолаш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин», — дейилади ҳужжатда.

Россия бош вазири Иқтисодий ривожланиш вазирлигига ушбу дастурни имзолаш вазифасини топширган. Қайд этилишича, ҳужжат билан икки томонлама иқтисодий ҳамкорликнинг асосий мақсад ва вазифалари ҳамда уларни амалга ошириш механизмларига аниқлик киритилган.

«Агар дастур имзоланса, унинг амалга оширилиши Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликнинг ривожи ҳамда икки давлат ўртасидаги маҳсулот айрибошлашнинг ўсишига хизмат қилади», — дейилади ушбу ҳужжатга шарҳда.

Интернет матеариллари асосида тайёрланди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: