Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Россия компанияси Тошкентда «ҳаво метроси» қуришни таклиф қилмоқда

Россия компанияси Тошкентда «ҳаво метроси» қуришни таклиф қилмоқда


«Русское техническое общество» компанияси Тошкентда Ўзбекистонда биринчи ҳаво метроси линияси қуришни таклиф этмоқда. Бу ҳақда «Podrobno.uz»хабар берди.

Компания бош директори Иван Филяевга кўра, россияликлар йўловчиларни пойтахт аэропортидан Tashkent City ҳудудига қадар олиб борадиган «Стрела» ер усти транспорт линияси лойиҳасини амалга оширишга тайёр.

«Лойиҳамиз транспортнинг экологик тури. Таркиб ер сатҳидан 5 метр баландликда соатига 50 километргача тезликда ҳаракатланади. Шаҳар транспорти ҳаракатига халақит бермайди, тиқинларга сабаб бўлмайди. Зaрaрли ташламалари йўқ, шовқини ҳам билинмайди», — дея таъкидлади Иван Филяев.

Ҳозирда компания вакиллари Тошкентда ушбу лойиҳани амалга ошириш имкониятини манфаатдор ташкилот ва тизимлар билан муҳокама қилмоқда.

Интернет матеариллари асосида тайёрланди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: