Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / ВЛАДИМИР ПУТИННИНГ ЎЗБЕКИСТОНГА ДАВЛАТ ТАШРИФИ

ВЛАДИМИР ПУТИННИНГ ЎЗБЕКИСТОНГА ДАВЛАТ ТАШРИФИ


 – Россия Президентини Тошкент халқаро аэропортида Шавкат Мирзиёев кутиб олди

– Ташрифнинг асосий тадбирлари бугун бўлиб ўтади

 19 октябрь куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Шавкат Мирзиёев кутиб олди, деб хабар беради Президент матбуот хизмати.

Президентлар шу ерда қисқа суҳбат ўтказди.

Ташрифнинг асосий тадбирлари бугун - 19 октябрь кунига белгиланган.

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли ҳамкорлик доирасида янги қўшма лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилади, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашади.

Ташриф якунида давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти қабул қилиниши, йигирмата ҳужжат имзоланиши режалаштирилган. Шунингдек, Ўзбекистон ва Россиянинг етакчи компаниялари ҳамда саноат корхоналари ўртасида йирик инвестиция ва савдо шартномалари имзоланиши кўзда тутилган.

Интернет матеариллари асосида тайёрланди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: