Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / “Учқудуқ” газетаси хабар қилади: МТМ - 2019 йил 1 январгача

“Учқудуқ” газетаси хабар қилади: МТМ - 2019 йил 1 январгача


Қишлоқ жойларида бир нечта кўп қаватли турар жой уйлари ёки уйлар гуруҳларидан иборат янгидан қурилаётган мажмуалардаги мактабгача таълим муассасасининг энг кам қуввати 50 ўриндан кам бўлмаслиги керак. Президентимизнинг "Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида шундай белгиланди.

Мазкур ҳужжатга кўра, Мактабгача таълим тизимини ривожлантириш жамғармаси ўз фаолиятини бошлайди. Ушбу жамғарма маблағлари мактабгача таълим муассасаларини белгиланган тартибда мақсадли қурилишлар рўйхатига киритиб, уларнинг тармоғини кенгайтиришга йўналтирилади.

Қарорга мувофиқ, 2019 йил 1 январдан мактабгача таълим тизимининг пенсия ёшидаги ходимларига, уларнинг мактабгача таълим тизими муассасаларидаги фаолияти асосий иш жойи бўлган тақдирда пенсия тўлиқ миқдорда тўланади. Айни мана шу муддатга қадар МТМ тарбияланувчилари учун жисмоний шахсга шахсий идентификация рақамини бериш бўйича хизмат жорий этилади.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: