Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / “Учқудуқ” газетаси хабар қилади: “МУНОСИБ СИНГИЛ БЎЛАЙ...”

“Учқудуқ” газетаси хабар қилади: “МУНОСИБ СИНГИЛ БЎЛАЙ...”


Қадим замонда подшоҳ бир йигитни қилган жинояти учун оиласи билан ўлимга ҳукм қилибди. Подшоҳ уларнинг охирги сўзларини эшитмоқчи бўлиб зиндонга борибди. Биринчи бўлиб йигитнинг отасидан сўрабди:

-Охирги сўзингизни айтинг!

-Шоҳим вафотимиздан сўнг ҳақимизга дуо ўқиб қўйсангиз бўлгани. Менга шунинг ўзи кифоя.

Подшоҳ йигитнинг онаси ёнига келиб:

-Эй, онаизор, сиз нима истайсиз?

-Она учун энг ёмони фарзандининг жон таслим қилаётганини кўришдир. Ўғлимдан аввал мени осишсин. Фарзандимнинг ўлимини кўрмай.

Навбат йигитнинг ёлғиз синглисига келибди. Унга ҳам худди ота-онасига берган саволни берибди. Шунда у:

-Подшоҳим, менга игна-ип келтиришсин, кўйлагим этаги озгина йиртилибди, шуни тикиб олай.

Шунда подшоҳ:

-Сен эртага шаҳар ўртасидаги дорга осиласан. Кўйлагингни тикишнинг нима кераги бор?

-Акам менга ҳаёли, иболи қиз бўлгин, деганлар. Мени ҳамиша тергаб, юриш-туришимни назорат қилиб, бегона кўзлардан сақлаган ягона инсон – акам бўлади. Эртага халойиқнинг олдида дор остига қандай қилиб этаги йиртилган кўйлак билан чиқаман. Акам билиб-билмай хатога йўл қўйгандир. Аммо умримни охиригача унга муносиб сингил бўлай, ижозат беринг.

Қизнинг бу гапларидан таъсирланган ҳукмдор синглисига чиройли тарбия бергани учун йигит ва унинг оиласини авф этибди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: