Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Туман ҳокими фармойиши

Туман ҳокими фармойиши

 


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 сентябрдаги "Ҳудудларда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3939-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда туманда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш, инвестиция муҳитини яхшилаш, тадбиркорлик субъектлари фаолиятида юзага келаётган муаммоларни аниқлаш ва тезкорлик билан бартараф этиш, шунингдек тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатлари ҳимоясини таъминлаш мақсадида:

1. Туманда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш, инвестиция муҳитини яхшилаш, тадбиркорлик субъектлари фаолиятида юзага келаётган муаммоларни аниқлаш ва тезкорлик билан бартараф этиш, шунингдек тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқлари 
ва манфаатлари ҳимоясини таъминлаш мақсадида доимий равишда 
ҳар ҳафтанинг жума куни "Тадбиркорлар куни” тадбири ўтказилсин.

2. "Тадбиркорлар куни” тадбирини ўтказиш бўйича ишчи гуруҳи таркиби 
1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. "Тадбиркорлар куни” тадбирини ўтказиш бўйича ишчи гуруҳи котиби (Ф.Исломов)га:

- ҳар ҳафтанинг жума куни "Тадбиркорлар куни” тадбирини ўтказилишини ташкил этиш;

- "Тадбиркорлар куни” тадбирида кўтарилган муаммоларни мониторингини амалга оширсин ва маълумотларни умумлаштириб ҳар куни ишчи гуруҳи раҳбарига киритиб бориш вазифаси юклатилсин.

4. Туман ҳокимининг ўринбосарлари, тегишли корхона ва ташкилотлар раҳбарларига:

- "Тадбиркорлар куни” тадбирида тадбиркорлик субъектлари томонидан кўтарилган муаммоларни қонуний ҳал этиш бўйича ўз ваколатлари доирасида зарурий тезкор чораларни кўрсинлар.

5. "Тадбиркорлар куни” тадбирида кўтарилган муаммоларни ечими бўйича кейинги ўтказиладиган тадбирларда ушбу идораларнинг раҳбарларини ҳисоботларини эшитилиши белгилаб қўйилсин.

6. "Учқудуқ” газетаси таҳририяти давлат корхонаси (Р.Қодирова), 
"Орион” телестудияси (Л.Каримова)га, ўтказиладиган "Тадбиркорлар куни” тадбири бўйича оммавий ахборот воситалари орқали кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида доимий равишда эълонлар берилишини таъминласинлар.

7. Мазкур фармойиш ижроси юзасидан назоратни ўз зиммамда қолдираман.

Туман ҳокими С.Хамроев

2018 йил 25 сентябрь Ф-80.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: