Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизмидаги марказ қайта ташкил этилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизмидаги марказ қайта ташкил этилди


 

Ўқув-машғулот марказининг вазифалари белгилаб берилди.

 

Аввалроқ, Президент томонидан "Ўзбекистон Республикасида тез тиббий ёрдам хизматини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланган эди.
Қарор билан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Шошилинч тиббий ёрдам ўқув марказини Республика шошилинч тиббий ёрдам ўқув-машғулот маркази (кейинги ўринларда Марказ) этиб қайта ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинди.
Марказ тиббиёт ходимлари етиб келгунига қадар ёрдам кўрсатиш соҳасида кадрларни ўқитиш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича базавий методик муассаса этиб белгиланди.
Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгиланди:
авария-қутқарув хизматлари, давлат органлари ва ташкилотлари, бошқа юридик шахслар ходимларини, шунингдек, фуқароларни тиббий ёрдам кўрсатиш кўникмаларига ўқитиш;
шифохонагача тиббий ёрдам кўрсатиш шакллари ва методларини ишлаб чиқиш ҳамда такомиллаштириш;
шошилинч тиббий ҳамда тиббиёт ходимлари етиб келгунига қадар ёрдам кўрсатиш соҳасида илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш;
шошилинч тиббий ҳамда тиббиёт ходимлари етиб келгунига қадар ёрдам кўрсатиш соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш дастурларини такомиллаштириш;
шошилинч тиббий ҳамда тиббиёт ходимлари етиб келгунига қадар ёрдам кўрсатиш соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича бошқа муассасаларнинг илмий-тадқиқот фаолиятида методик ёрдам кўрсатиш;
шошилинч тиббий ҳамда тиббиёт ходимлари етиб келгунига қадар ёрдам кўрсатиш соҳасида семинар-тренинглар, мастер-класслар, вебинарлар, телекўприклар ташкил этиш ва бу жараёнга етук хорижий мутахассисларни жалб қилиш;
шошилинч тиббий ҳамда тиббиёт ходимлари етиб келгунига қадар ёрдам кўрсатиш соҳасида хорижий илмий-тадқиқот ва ўқув марказлари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, ушбу йўналишда грантлар ва техник кўмак маблағларини жалб қилиш.

 

Интернет материаллари асосида тайёрланди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: