Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Агар сен огоҳсен...

Агар сен огоҳсен...

 

    Шимолий кон бошқармасида бугунги кунда фаолият юритаётган 10 мингдан ошиқ ишчи-хизматчиларнинг 4 мингга яқинини 30 ёшгача бўлганлар ташкил этади. Ана шундай катта кучга эга бўлган ШКБ Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти томонидан "Келажак” ЁМ да ''Шарқий'' кони ҳамда Автомобиль транспорт бошқармасида фаолият олиб бораётган 60 дан ортиқ ёшлар иштирокида "Огоҳлик-ҳар биримизнинг бурчимиздир ” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Унда Учқудуқ тумани масжиди имом хатиби Абдужалол Турдиев, Учқудуқ тумани Ички ишлар бўлимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Илҳомжон Бўронов, жиноят қидирув бўлими катта тезкор ходими Лазиз Содиқовлар иштирок этишди.

Бугунги тезкор замонда ёшларимизни турли хавфлардан асраш муҳим вазифалардан саналади –дейди тадбир ташкилотчиси ШКБ Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси Фаррух Абдимўминов.- Бир қарашда ёшларимиз кун бўйи иш билан банд бўлгани учун уларга кўпроқ ишонч билдирамиз. Бироқ атрофимизда шундай нокас кимсалар борки, чўнтагида пули бўлган ёшларни ўз қармоғига илинтириш пайида бўлади. Давра суҳбатига бевосита Ички ишлар ходимлари ва дин вакилларини таклиф этдик. Ўз соҳасининг билимдонлари ёшларимизни қизиқтирган саволларга жавоб беришди. 

 

 

Ёшлар етакчиси Фаррух Абдимўминовга кўра, бугунги кунда ШКБ қарашли 6 та ётоқхоналар мавжуд бўлиб шуларнинг 5 тасида турли ҳудудлардан ишлаш учун келган ёш мутахассислар истиқомат қилади. Уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун турли тадбирлар ўтказиш баробарида, ҳуқуқий саводхонликларини ошириш учун соҳа ходимлари билан ҳам учрашувлар ташкил этилиб келинмоқда.

Тадбир жараёнида иштирокчиларга ''Ҳужрадаги зулмат'' видеофильми намойиш этилди.

Ҳа, огоҳлик бор жойда ҳаловат, тинчлик ва барқарорлик ҳукм суради. Огоҳлик ҳамма замонларнинг ҳам биринчи ўриндаги талаби бўлиб келмоқда-ки, бу ҳақиқатни Навоий бобомизнинг беш аср наридан туриб "...Агар огоҳсен сен, шоҳсен сен" деган хитобларидан ҳам англашимиз мумкин.

 

 

ШКБ ахборот хизмати

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: