Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Футболни фахрийлар ўйнади

Футболни фахрийлар ўйнади

Куни кеча ШКБ га карашли "Лочин" спорт мажмуасининг мини футбол майдонида НКМКнинг 60 йиллигига бағишланган фахрийлар ўртасида мини футбол бўйича очиқ турнир бўлиб ўтди. Шу куни ҳар жамоа аъзолари ажойиб ва чиройли ўйин намойиш қилиб, стадионга йиғилган мухлисларга футболдан завқланиш имкониятини тақдим этишди. Бу футболчилар бир неча йиллар аввал стадионларга мухлислар тўлишига сабабчи бўлишарди.

Учқудуқнинг "Лочин”, "Учқудуқ”, Зафарободнинг "Букунай”, Зарафшоннинг "ЗУС”, "Алпомиш” жамоалари фахрийлари ўртасидаги ўйинда ғолиблик Зарафшоннинг "Алпомиш” жамоасигага насиб этди. Лекин энг муҳими, ўйиндаги натижа эмас, балки мухлисларнинг собиқ ўйинчилар маҳоратидан яна бир бор баҳра олишгани бўлди.

ШКБ Ахборот Хизмати

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: