Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / “Учқудуқ” газетаси хабар қилади: Ўзбекистонда сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати шакллантирилади

“Учқудуқ” газетаси хабар қилади: Ўзбекистонда сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати шакллантирилади

Президен Шавкат Мирзиёев «Сайлов жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорга имзо чекди. Ҳужжат матни ЎзА томониданкелтирилди.

Мазкур ҳужжатга мувофиқ, Ўзбекистонда сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати ва сайлов жараёнини бошқаришнинг ахборот тизими шакллантирилади.

Марказий сайлов комиссияси мамлакатнинг бутун ҳудудида Сайлов жараёнини бошқаришнинг ахборот тизимини жорий қилиш ва Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатидан фойдаланиш бўйича фаолиятга умумий раҳбарликни ва мувофиқлаштиришни амалга оширади.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳудудларда тизимнинг самарали ишлашини таъминлашга ягона технологик ёндашувни таъминлайди.

«Давергеодезкадастр» қўмитаси эса кўчмас мулк объектлари манзилларининг ягона реестрини юритиш учун жавобгар орган ҳисобланади.

Ички ишлар вазирлиги тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда, 2019 йилнинг 1 апрелигача бўлган муддатда уйма-уй юриб айланиш орқали фуқароларнинг паспорт маълумотларини ИИВ ахборот базасидаги кўчмас мулк объектининг кадастр рақамига боғлаган ҳолда доимий ва вақтинча яшаш жойларининг манзиллари тўғрисидаги ахборотни умумлаштиради. Жараёнга сектор раҳбарлари ҳам жалб этилади.

Маълумотлар базаси яна бир бор манзиллар билан қўшиб, аниқлаштирилади, натижада прописка олиши керак бўлган фуқарога ҳам, ўз навбатида, солиқ тўловчига ҳам қўшимча қулайлик яратилади.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: