Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / “Учқудуқ” газетаси хабар қилади: Чиқинди қутиларини мажбурий ўрнатиш нормативлари тасдиқланди

“Учқудуқ” газетаси хабар қилади: Чиқинди қутиларини мажбурий ўрнатиш нормативлари тасдиқланди



Вазирлар Маҳкамасининг 2.10.2018 йилдаги 787-сон қарори билан Санитария жиҳатидан тозалаш инфратузилмаси объектларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш ҳамда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш қоидаларитасдиқланди.

Ҳужжатда маиший чиқиндиларнинг ҳар хил турлари (йирик габаритли, қурилиш, автотранспорт чиқиндилари, хавфли чиқиндилар ва ҳ.к.) хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда улар билан муомала қилиш, уларни тўплаш, ташиш ва кўмиш тартиби акс эттирилган.

Қутиларнинг ўзига ва улардан фойдаланишга доир талаблар жорий этилди. Турғун кўча қутилари ағдариладиган механизмга эга бўлиши ва жойга мустаҳкамлаш қўйиш учун асос қисмига эга бўлиши лозим. Савдо павильонлари (ш.ж. кўчма палаткалар, шохобчалар, дўкончалар)га туташ ҳудудларда эса – 5 м радиусгача кўтариш механизмли ёки уларни бўшатиш учун алмаштириладиган челакларга эга бўлган қутилар ўрнатилади.

Қутиларни бўшатиш ва тозалаш уларнинг тўлишига кўра мунтазам равишда, лекин суткада бир маротабадан кам бўлмаган ҳолда, ювиш ва дезинфекция қилиш эса – бир ойда камида бир маротаба амалга оширилиши ёки махсус чиқинди қоплари (пакетлар) қўлланилиши лозим.

Қутиларни ўрнатиш ва хизмат кўрсатилишини таъминлаш (тозалаш, бўшатиш, ювиш, дезинфекция қилиш ва таъмирлаш) масъул шахслар ҳисобига амалга оширилади.

Чиқинди тўплаш шохобчаларини ташкил этиш тартиби қайд этилди. Улар турар жой биноларининг деразалари, болалар муассасалари участкаларининг чегараси, дам олиш жойларидан 20 метрдан кам бўлмаган ва 100 метрдан узоқ бўлмаган масофада, шунингдек бинолар фасадининг кўча томонидаги транспорт ва пиёда транзит коммуникациясининг кўриниш зонаси ташқарисига жойлаштирилади.

Чиқинди тўплаш шохобчасининг майдони ва унда жойлаштириладиган контейнерлар сони санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ белгиланади. Бироқ контейнерлар чиқиндиларни алоҳида тўплаш учун рангига қараб фарқланиши ҳамда махсус белгилар ва ёзувлар билан маркаланиши шарт.

Баён этилган талабларга риоя этилишини Экология давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг Чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши, тўпланиши, сақланиши, ташилиши, утилизация қилиниши, қайта ишланиши, кўмилиши ва реализациясини назорат қилиш инспекцияси доимий равишда назорат қилади. У ҳуқуқбузарликни аниқлаганда кўрсатма беради ва уни бажармаган айбдор шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш чораларини кўради.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 3.10.2018 йилдан кучга кирди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: