Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / “Учқудуқ” газетаси хабар қилади: ЭНГ НАМУНАЛИ БПТ аниқланди

“Учқудуқ” газетаси хабар қилади: ЭНГ НАМУНАЛИ БПТ аниқланди


Яқинда Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси тизимида қатор йиллардан буён ўтказиб келинаётган анъанавий "Энг намунали партия ташкилоти” республика кўрик-танловининг туман босиқичи "КЕЛАЖАК” ёшлар марказида кўтаринки руҳда ташкил этилди.

Ушбу танловнинг асосий мақсади тизимда энг намунали партия ташкилотларининг тажрибаларини оммалаштириш, илғор партия ташкилотлари сонини кўпайтириш, улар фаолиятини замон талаблари асосида такомиллаштириш, БПТлар ташаббускорлигини ошириш, жойларда партия мафкураси ва дастурий ғоялари тарғибот-ташвиқотини янада кучайтиришга қаратилган.


Ўнга яқин бошланғич партия ташкилотлари иштирок этган "Энг намунали БПТ танлови” баҳс ва мунозараларга бой тарзда кечди. Иштирокчилар 5 та шарт асосида ўзаро беллашдилар.

Танловда туманимиздаги 1-сонли "Каптарча” МТМ БП ташкилоти биринчи, кончилик касб-ҳунар коллежи БП ташкилоти иккинчи, 9-умумий ўрта таълим мактаби БП ташкилоти фахрли учинчи ўринга сазовор бўлди.

"Энг намунали БПТ” совриндорлари фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Тадбирда Ўзбекистон МТДП Навоий вилоят Кенгаши раиси Илҳом Ражабов иштирок этди ва сўзга чиқди.

Сарвиноз НОСИРОВА, ЎзМТДП Учқудуқ туман Кенгаши етакчи мутахассиси.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: