Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Ўзбекистонда янги кўкрак нишони таъсис этилди

Ўзбекистонда янги кўкрак нишони таъсис этилди


«Инновацион ғоялар етакчиси» кўкрак нишонини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақида ЎзАхабар бермоқда.

Қарор билан «Инновацион ғоялар етакчиси» кўкрак нишони тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, ушбу кўкрак нишони билан инновацион ғоя ва технологияларни ривожлантириш ва уларни амалиётга татбиқ этишга муносиб ҳисса қўшган ёш олимлар, талабалар ҳамда ташаббускор фуқаролар, шунингдек, Ўзбекистон фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланади.

Мазкур кўкрак нишони билан мукофотлаш Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан амалга оширилади.

 

Интернет материаллари асосида тайёрланди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: