Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / “Учқудуқ” газетаси хабар қилади: СИЗ ДОИМ АРДОҒИМИЗДАСИЗ!

“Учқудуқ” газетаси хабар қилади: СИЗ ДОИМ АРДОҒИМИЗДАСИЗ!


Бу дунёда ҳар қайси онгли инсон – қаерда ишламасин, қандай касбу кор, лавозим эгаси бўлмасин, унга билим ва тарбия бериб, ҳаётга йўллаган муҳтарам ўқитувчи ва мураббийлари олдида ҳамиша қарздорлик ҳисси билан яшайди.

Шу боис, ҳар йили "Ўқитувчи ва мураббийлар куни” юртимизда умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланади.

Туман марказидаги "Golden siti” ресторанида 1 октябрь —"Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан ёш авлодни тарбиялашда муносиб ҳисса қўшаётган, таълим тизими ислоҳотларини амалга оширишда фаоллик кўрсатаётган соҳа фидойиларини "Халқ таълими аълочиси" кўкрак нишони ва халқ таълими вазирлигининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.


Тадбирда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф. Бафоев ҳамда туман халқ таълими бўлими мудири Н.Муратов сўзга чиқиб, мамлакатимизда устоз ва мураббийларни ҳар жи­ҳатдан етук, баркамол авлод­ни тар­бия­лашда ўз ўрни бор­лиги, шунингдек, бугунги кунда ўқитувчи ва мураббийлар­ моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватланаётгани, уларга берилаётган имтиёзлар хусусида сўз юритилди.

Дарҳақиқат,Ўзбекистон Рес­публикаси Президенти то­монидан 2018 йил 14 август­да қабул қилинган "Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмо­ний баркамол этиб тарбия­лаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жи­ҳатидан янги босқичга кўта­риш чора-тадбирлари тўғри­сида"ги қарори юртимизда келажагимиз эгаларини жис­монан соғлом этиб тарбия­лаш, ўқитувчи­лик касбининг жамиятимиз­даги нуфузини янада оши­ришга хизмат қилади.


Маросимда соҳа жонкуярла­ри­нинг 4 нафарига "Халқ таъ­лими аълочиси" кўкрак ни­шо­ни тантанали топши­рилди. Шунингдек, билимли ва фидоий устозларга туман ҳокими ҳамда туман халқ таълими бўлимининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари берилди.

— Меҳнат фаолиятимни бошлаганимга ўттиз йилдан ошди, — дейди9-умумий ўрта таълим мактаби директори Р.Жусипбекова— Бу йилги байрам ара­фа­сида юксак нишон би­лан тақ­дирланганимдан хур­сандман. Бундай ютуқ барча ҳамкасб­ларим қатори менга ҳам мус­таҳкам қанот ва чексиз қувонч бахш этади.

Тадбирда "Учқудуқ” маданият уйи бадиий жамоаларининг чиқишлари дилтортар куй-қўшиқлари даврага кўтарикни кайфият улашди.

Ҳақиқатан ҳам, ўзининг кўз нури, қалб қўри, бутун борлиғини бағишлаб, барчамизга эзгуликдан сабоқ берган, отадек мўътабар, онадек меҳрибон, азиз устозларнинг ҳеч нарса билан ўлчаб, баҳолаб бўлмайдиган машаққатли ва шарафли меҳнати учун ҳар қанча таҳсин ва ташаккурлар айтсак, арзийди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: