Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Туман ҳокими Хамроев Соли Фармоновичнинг 1 октябрь – ўқитувчи ва мураббийлар куни умумхалқ байрами муносабати билан ўқитувчи ва мураббийларга йўллаган табриги

Туман ҳокими Хамроев Соли Фармоновичнинг 1 октябрь – ўқитувчи ва мураббийлар куни умумхалқ байрами муносабати билан ўқитувчи ва мураббийларга йўллаган табриги


 

Ассалому алайкум азиз ўқитувчилар!

Қадрли устозлар!

Аввало Сизларни, Сизлар орқали туманимизнинг барча ўқитувчи ва мураббийларини, ўзининг илму салоҳияти, куч-ғайратини, керак бўлса бутун умрини ёш авлодга таълим-тарбия беришдек энг шарафли ва энг машаққатли ишга бағишлаб келаётган муҳтарам устозларни умумхалқ байрам — Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан чин қалбимдан самимий табриклайман.

Шу фурсатдан фойдаланиб, илк бор қўлимизга қалам тутқазган, барчамизга оқу қорани танитган, тафаккуримизга илму-маърифат зиёсини сингдирган онадек меҳрибон, отадек ғамхўр зот — ўқитувчи ва мураббийларга чуқур эҳтиромимизни изҳор этамиз.

Ҳақиқатдан ҳам ҳар бир мурғақ болани ўз фарзандидек ардоқлаб, ёш авлод тарбияси учун кўз нури, қалб қўри, бутун борлиғини бахшида этадиган ўқитувчи ва мураббийлар фидоий ва машаққатли касб эгаларидир!

Муҳтарам Президетимиз таъбири билан айтганда: "Биз бугун замонавий билим ва касб-ҳунарлар, хорижий тилларни пухта эгаллаб, катта умид ва ишонч билан ҳаётга қадам қўяётган, эртанги кунимизнинг ҳал қилувчи кучи бўлган минг-минглаб фарзандларимиз камолида ўқитувчи ва мураббийларимизнинг беқиёс ҳиссаси борлигини яхши биламиз ва сизларнинг бу улуғ хизматингизни юксак қадрлаймиз”.

Дарҳақиқат, ҳозирда замон талаби, ота-оналарнинг хоҳиш ва истагидан келиб чиқиб, таълим тизимида жуда катта ўзгаришлар, ислоҳотлар олиб борилмоқда. Хусусан, сўнгги икки йилда таълим-тарбияга доир юзга яқин ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.

Соҳа ривожига юксак эътибор натижаси бўлган бу ҳужжатлар яна сиз – ўқитувчи ва мураббийларнинг билим ва тажрибангиз, истеъдод ва салоҳиятингиз туфайли ҳаётга са-марали тадбиқ этилмоқда.

Ҳурматли устозлар!

Бугун мустақил юртимизда асрларга татигулик бунёдкорликлар, ободончилик ишлари амалга оширилмоқда. Ҳар йили Мустақиллик байрами олдидан бунёдкор халқимиз томонидан янгидан барпо этилган иншоотлар фойдаланишга топширилиши анъанага айланиб улгурди. Истиқлол шодиёналари кунларида "Алтинтау” овул фуқаролар йиғинидаги 1-сонли умумий ўрта таълим мактаби, 3-сонли "Булдиршин” мактабгача таълим муассасасининг мутлақо замонавий кўриниш касб этгани баркамол авлод камолоти йўлидаги изчил ислоҳотларнинг амалий натижаси бўлди.

Шунингдек, туман марказида 125 ўринли мактабгача таълим муассасаси, "Йўлчилар” овул фуқаролар йиғинида 216 ўринли мактаб қурилиши туманимизда таълим-тарбия сифатини юқори босқичга кўтаришга хизмат қилади, албатта.

Қадрли ўқитувчи ва

мураббийлар!

Бу йил ҳам ёш авлодни Она Ватанга муҳаббат, истиқлол ва миллий қадриятлар руҳида тарбиялаш борасида қўлга киритган улкан ютуқлари ва таълим – тарбия соҳасидаги кўп йиллик самарали меҳнатлари учун мамлакатимизнинг бир гуруҳ устозлари юксак давлат мукофотлари ҳамда Халқ таълими вазирлигининг "Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишонига сазовор бўлдилар.

Улар орасида Баркамол авлод маркази тўгарак раҳбари Кулайим Бузауова, 10-мактаб чизмачилик фани ўқитувчиси Сарвиноз Санаева, 9-мактаб директори Роза Жусипбекова, 9-мактаб бошланғич синф ўқитувчиси Шаригул Шатанбаевалар ҳам бор.

Фурсатдан фойдаланиб, бу йилги байрам арафасида "Халқ таълими аълочиси” номига сазовор бўлган устоз ва мураббийларни учқудуқликлар номидан чин юракдан табриклаймиз ва бундан кейинги фаолиятларида муваффақиятлар тилаймиз!

Муҳтарам устозлар!

Дунёдаги энг шарафли ва машаққатли касб эгаси бўлган Сиз азизларни ва сизлар орқали туманимизнинг барча таълим соҳаси фидойиларини 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан яна бир бор чин қалбимдан самимий табриклайман.

Сизларга мустаҳкам соғлик, хонадонингизга тинчлик-хотиржамлик, фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилайман.

Шарафли касбингиз ортидан ҳамиша шогирдлар ва эл-юрт ардоғида бўлинг, қадрли устозлар!

Байрамингиз муборак бўлсин!

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: