Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       

ЭЗГУЛИК ТИМСОЛИ


"Агар инсон бир касбни мукаммал эгалласа, меҳнат унга ҳузур бағишлайди, бахт келтиради” деган эди донишмандлардан бири.

Орамизда ўз касбининг меҳнату машаққатларинида роҳат билиб яшаётган инсонлар талайгина. Ана шундайлардан бири туманимиздаги 7-умумий ўрта таълим мактаби рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Зоҳида опа Жўраева. Мана 32 йилдирки, у заҳматли меҳнатидан мамнунлик туйиб, ўзини бахтиёр ҳис этиб яшайди.

Опанинг иш куни Учқудуқ қуёши зар кокилларини шаҳар узра ёймасдан бошланади. Ишга чорловчи қўнғироқ дарс қўнғироғидан анча аввал юрагида акс-садо беради. Бу жонкуяр устознинг иш фаолияти вилоят миқёсида оммалаштирилган бўлиб, 2007 йилда "Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан мукофотланган.

Гулноз Назарова, Шокир Иноятов сингари ўқувчилари устозга ҳавас қилиб ўқитувчилик касбини танлашган. Шамсиддин Шайманов, Фарҳод Шайманов, Акрамжон Жўрақулов, Озода Наимова каби аълочи ва жамоатчи ўқувчилари эса бугун халқ хўжалигининг турли соҳаларида хизмат қилмоқда.

Зоҳида опа оилада севимли она, ардоқли буви. Турмуш ўртоғи Шимолий кон бошқармаси автомобиль транспорти бошқармаси пайвандловчиси Илҳом ака Ўринов билан бир ўғил, бир қизни вояга етказиб элга қўшдилар. Ўғиллари Жасур Ўринов, қизлари Севара Нормуродовалар 3-гидрометаллургия заводида меҳнат қилишади.

-Ўқувчиларнинг шовқинидан толиқдим, деган муаллимни тушунмайман, -дейди Зоҳида опа. –Уларнинг соғлом, жарангдор, қувноқ товушлари саодатли ҳаёт нафаси - сасига ўхшайди.

Ҳа, бу сўзлар кечаси, бугуни ва эртасини мактаб, ўқувчилар ҳаёти билан боғлаб яшаётган – устознинг фикридир!

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: