Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК, УСТОЗ!

БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК, УСТОЗ!


Одам – оламнинг гултожиси бўлса улар орасида суюклиси устоз-муаллимдир! Устозлар ҳақида гап кетганда беихтиёр беғубор болалигимиз, орзу-интилишларга тўла ўқувчилик йилларимиз, илк бора қўлимизга қалам тутқазган биринчи ўқитувчимиз кўз олдимизда гавдаланади.

Менинг биринчи ўқитувчим Дилфуза опа Носирова бўладилар. У ҳозирда туманимиздаги 10 - умумий ўрта таълим мактабида қатор йиллардан буён ёш авлодга таълим –тарбия бериб келмоқда.

Эсимда синфимиздаги 37 нафар ўқувчининг ҳар бир саволига чуқур эътибор ва босиқлик билан жавоб берувчи устознинг ҳар бир дарси унинг жонсараклигию, биз болалар учун куюнчаклиги ҳали - ҳамон ёдимда.

Устоз Дилфуза опа Носированинг турмуш ўртоғи Абдуғани Носиров Шимолий кон бошқармаси тасарруфидаги корхоналарнинг бирида ҳайдовчи бўлиб ишлайди. Бу аҳил оилада 3 нафар қиз вояга етмоқда.

Халқимизнинг: " Устоз отангдек улуғ” деган пурҳикмат нақлида ҳам Дилфуза опа Носирова сингари ўқитувчи ва мураббийларга бўлган самимий эҳтироми намоён.

Ҳа, ёшларни комиллик пиллапояларидан етаклаб, улар қалбига эзгу фазилатларни сингдиришга, ўз юртининг ҳақиқий эгаси, халқининг асл фарзанди қилиб вояга етказишга ўз умрини бахшида этаётган Дилфуза опа Носировага байрамингиз муборак бўлсин, азиз устоз дейман!

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: