Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / "Учқудуқ" газетаси хабар қилади: ЭЪЗОЗ ВА ЭҲТИРОМ ТАНТАНАСИ

"Учқудуқ" газетаси хабар қилади: ЭЪЗОЗ ВА ЭҲТИРОМ ТАНТАНАСИ


Ёш авлод келажаги, уларнинг жаҳон ҳамжамиятида тутган ўрни ҳамда ватанимиз равнақи ва эртанги куни шубҳасиз ўқитувчи ва мураббийларимизнинг фидоий ва жонкуярлигига боғлиқ. Бу борада уларнинг беқиёс хизматини алоҳида таъкидлаб ўтиш ўринли. Мамлакатимизда ҳар йили 1-октябрни "Ўқитувчи ва мураббийлар куни” сифатида нишонлаш ва устоз-мураббийларга муносиб ғамхўрлик кўрсатиш анъанага айланиб улгурган.
Шу муносабат билан 29 сентябрь куни "Оазис” кафесида соҳа фидоийларига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда туман мактабгача таълим муассасаларида меҳнат қилаётган жонкуяр устозлар, фахрийлар, мураббийлар ҳамда корхона ва ташкилотлардан таклиф этилган меҳмонлар иштирок этдилар.
Унда туман ҳокими Хамроев Соли Фармонович, туман мактабгача таълим муассасаси мудири Нигора Амонова сўзга чиқиб, мўътабар касб эгаларини мазкур айём билан муборакбод этдилар.

Тадбирда таъкидланганидек, юртимизда истиқлол йилларида ўқитувчи ва мураббийлик касби том маънода қадр ва эъзоз топди. Замонавий мактабгача таълим муассасаларидажонкуярлик ва фидоийлик кўрсатаётганустоз ва мураббийларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, уларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантириш бўйича ўзига хос янги тизим жорий этилган. Бу бежиз эмас. Чунки, уларнинг меҳнати ана шундай юксак эътибор ва эъзозга муносибдир.

Тадбир давомида соҳада самарали ва муносиб меҳнат қилиб келаётган шарафли касб вакилларнинг бир гуруҳига туман ҳокимининг, туман мактабгача таълим муассасаси бўлимининг"Фахрий ёрлиғи” ва эсдалик совғалари топширилди.

Тадбирда "Қизилқум” маданият уйи бадиий жамоаларининг чиқишлари, устозларни улуғловчи куй-қўшиқлари уларга ўзгача қувонч улашди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: