Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / "Учқудуқ" газетаси хабар қилади: МАКТАБЛАРДА ИШЛАЁТГАН ПЕНСИОНЕР ЎҚИТУВЧИЛАРГА 100% ПЕНСИЯ ТЎЛАНАДИ

"Учқудуқ" газетаси хабар қилади: МАКТАБЛАРДА ИШЛАЁТГАН ПЕНСИОНЕР ЎҚИТУВЧИЛАРГА 100% ПЕНСИЯ ТЎЛАНАДИ


Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, халқ таълими тизимини ислоҳ қилишнинг асосий йўналиши этиб жумладан, мактаб ва мактабдан ташқари таълимни сифат жиҳатидан янги даражага кўтариш белгиланди.

**Эндиликда, халқ таълими бошқармалари раҳбарлари, туман ва шаҳар халқ таълими бўлимлари, мактаб директорларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш масаласи ҳокимлар билан келишилмайди.

**2019 йил 1 январдан бошлаб мактаблар фаолияти самарадорлиги бўйича рейтинги тузилади. Рейтинг якунлари оммавий ахборот воситаларида жойлаштирилади.

**2019 йил 1 январдан бошлаб мактабда ишлаётган пенсионер ходимларга пенсия тўлиқ миқдорда тўланади.

**2019 йил 1 мартдан бошлаб мактабларга болаларни Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилиш тартиби босқичма-босқич жорий этилади.

**2018 йил 1 октябрдан бошлаб мактабларнинг васийлик кенгашлари тугатилиб, унинг ўрнига таркибига муассаса фаолиятига жиддий ҳисса қўшишга қодир энг фаол ота-оналар, битирувчилар, ҳомийлар ва бошқа шахслар киритиладиган, кузатув кенгашлари ташкил этилади.

**Кузатув кенгашлари, жумладан, Халқ таълими вазирлиги томонидан тавсия этилган номзодлардан мактаб директорини сайлаш, шунингдек уни эгаллаб турган лавозимидан озод этиш ҳақида таклифлар киритади.

**2019 йил 1 январга қадар ўқитувчи кадрларни аттестациядан ўтказиш тартиби қайта кўриб чиқилади, бунда асосий мезон тегишли фанни ўқитиш бўйича билим ва кўникма даражаси ҳисобланади.

**Мактаблар фаолиятини текширишнинг ҳуқуқий асослари яратилади, хусусан мактаблар фаолиятини текширишга ваколатли органларининг қатъий рўйхати, текширув тайинлаш ва ўтказиш мезонларини назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарори ишлаб чиқилади.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: