Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / СОҒ ТАНДА СОҒЛОМ АҚЛ

СОҒ ТАНДА СОҒЛОМ АҚЛ



Соғлик инсоният учун энг катта бойлик ҳисобланади. Бугунги глобаллашув жараёнида уни ўз вақтида асраб қолишнинг бирдан бир йўли соғлом турмуш тарзига риоя этиш.

Ана шу мақсадда учқудуқлик ёшлар ташаббуси билан велоспорт бўйича "Ёшлар - тур” веломарафони ва спортнинг югуриш тури бўйича "Мустақиллик марафони” ўтказилди.

Шимолий кон бошқармаси ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотининг 47 нафар аъзоси ушбу тадбирларда фаол иштирок этди.

"Ёшлар - тур” веломарафонида ШКБ трансформаторлар ва нимстанциялар цехи ишчиси Фирдавс Истамов фахрли биринчи ўринга сазовор бўлди.

Спортнинг югуриш туридан "Мустақиллик марафони”да ШКБ идоравий ҳарбийлашган қўриқлаш отряди ходимлари Орифжон Жўраев биринчи, Достон Муҳиддиновлар иккинчи ҳамда Алпомиш Алижонов учинчи ўринга эгалик қилишди.

ШКБ марказий кимёвий – физика лабораторияси ишчиси Дилдора Жўраева қизлар ўртасида иккала спорт туридан ўтказилган беллашувларда фахрли биринчи ўринни қўлга киритди.

Шунингдек ШКБ 1-сонли автокорхона ҳайдовчиси А. Пармоновнинг 5 ёшли ўғли Озоджон веломарафоннинг "Энг ёш иштирокчиси” номинациясида совриндор бўлди.

Фарруҳ АБДИМЎМИНОВ, Шимолий кон бошқармаси ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: