Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / АҚШ элчихонаси: Ўзбекистон фуқаролари 3 октябрдан грин кард лотереяси учун ариза топширишни бошлаши мумкин

АҚШ элчихонаси: Ўзбекистон фуқаролари 3 октябрдан грин кард лотереяси учун ариза топширишни бошлаши мумкин


 

Ўзбекистондаги АҚШ элчихонаси Ўзбекистон фуқаролари3 октябрдан грин кард лотереяси учун ариза топширишни бошлаши мумкинлиги ҳақидамаълум қилди.

2020 йил «Турли миллатга мансуб иммигрантлар визаси – Грин Кард лотереяси» дастурига (DV-2020) 2018 йил 3 октябрдан 6 ноябргача ариза топширинг. 2020 йил дастурида мамлакатлар рўйхатида ўзгариш йўқ, яъни Ўзбекистонда туғилган барча шахслар бир марта, исм-шарифи паспортида ёзилганигааниқ мувофиқ ҳолда, олинганига 6 ойданошмаган фотосурат билан ҳамдабарча оила аъзоларини қўшиб ариза топшириш ҳуқуқига эгалар. «Турли миллатга мансуб иммигрантлар визаси – Грин Кард лотереяси» дастурига (DV-2020) ариза топшириш текин. Аризаларни фақатгина Интернет орқалиdvlottery.state.govманзилида 3 октябрдан бошлаб топширинг», — дейилади Facebook’ка жойланган хабарда.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: