Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / ТИКУВ МАШИНАЛАРИ БЕРИЛДИ

ТИКУВ МАШИНАЛАРИ БЕРИЛДИ


Туманимизда "Ҳар бир оила — тадбиркор” дастури доирасида яна бир лойиҳа амалга оширилди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларда истиқомат қилаётган ишсиз хотин-қизларнинг 146 нафари замонавий тикув дастгоҳлари билан таъминланди.

Қўлида ҳунари бор, бироқ ўзига мос юмуш қидириб юрган хотин-қизларга уч йиллик имтиёзли кредит асосида "Tristar” русумли тикув машинаси тақдим этилди.

Бандлиги таъминланган мазкур тикувчи қизлар устоз-шогирд анъанасини йўлга қўйиб, ўз фарзандлари ва яқинларини ҳам тикувчиликка жалб этадилар.

МУХБИРИМИЗ.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: