Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Чоршанбадан –чоршанабагача: Ёнғинга йўл қўймайлик!

Чоршанбадан –чоршанабагача: Ёнғинга йўл қўймайлик!

 

    Ҳар биримиз бу ҳаётда истеъмолчи эканмиз кунлик эҳтиёжимизга кўра ҳар куни дазмол, электр ва газ плиткалари ва бошқа электр иситиш мосламаларидан фойдаланамиз. Ана шундай пайтда хавфсизлик ва ёнғин хавфсизлиги қоида-талабларига риоя қилган ҳолда фийдаланишлари мақсадга мувофиқлигини унутмаслигимиз керак.

Шундай экан, юртимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, ёнғинлар содир бўлишини олдини олиш борасида бор куч имкониятларимизни ишга солишимиз керак. Шу сабабли ёнғинлар билан боғиқ ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида 2017-йилнинг 23-май санасида қабул қилинган ПҚ-2992-сонли қарорга асосан ҳафтанинг ҳар чоршанба куни «Ёнғинлар профилактикаси куни» ўтказилиб келинмоқда.

Қарорда таъкидланганидек, ушбу тадбирдан кўзланган мақсад иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектлари, шунингдек, уй-жой фондини амалдаги ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқ ҳолда сақлаш, ҳамда халқ хўжалиги корхона ва масканларини, ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда, янги қурилаётган ва реконструкция қилинаётган объектларда ёнғин хавфсизлигини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширишдан иборатдир.

Кексаларимиз дуога қўл очганларида, албатта, «Ўт балосидан асрасин» деб холис ният қилишади. Бу бежис эмас, чунки ёнғин-тилсиз ёв. Унга эркинлик берилса ва ўз вақтида жиловланмаса, у инсонларнинг тану-жонига, уларнинг мол-мулкига кўплаб талофатлар етказиши, ҳатто бевақт ўлимига ҳам сабабчи бўлиши мумкин. Шу боис нафақат ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари, балки барча фуқаролар бу борада масъулиятни чуқур ҳис этиб, амалдаги ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилишлари зарур. Ёнғинлар оқибатида етказилаётган талофатларни бартараф этгандан кўра, уларни олдини олган маъқул. Шу жумладан, ёнғинларнинг келиб чиқишига йўл қўймаслик ҳам катта аҳамият касб этади. Негаки, содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларнинг олдини олиш ҳам иқтисодий, ҳам маънавий жиҳатдан жамиятга салмоқли фойда, наф келтиради. Деярли ҳар куни, Республика миқёсида янгидан-янги ишлаб чиқариш, савдо-саноат тармоқлари, маъмурий-маданий объектлар, тураржой бинолари қурилиб фойдаланишга топширилмоқда. Албатта, уларни ёнғин офатидан асраш Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари зиммасига катта масъулият юклайди. Бу борада амалга оширилаётган кенг кўламли тарғибот-ташвиқот, яъни профилактик ишлар ўзининг ижобий самарасини бермоқда.

Ҳурматли Учқудуқликлар! Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш хизмати мутасадди ходимлари Сизлардан корхоналарда ва аҳоли турар жойларида амалдаги ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этишингизни, ҳамда газ шунингдек электр мосламаларидан тўғри фойдаланишингизни сўрайди. Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилсангиз, давлат ва шахсий мулкингиз, ҳамда фуқаролар ҳаётини ёнғиндан сақлаб қолган бўласиз.

Ҳамюртларимизни ҳафтанинг ҳар чоршанба куни «Ёнғинлар профилактикаси куни» тадбирига фаол иштирок этишга даъват этамиз.

 

 

 

НКМК ДК ЁХБ ШКБ ЁХБ ЁН ва ПГуруҳи                  инспекторлари                                                                     Беҳзод Раззоқов

                                                                                                                                                  Санжар Баходиров

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: