Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Учқудуқ газетаси хабар қилади: ПОРАХЎРЛИК - ТАРАҚҚИЁТ КУШАНДАСИ

Учқудуқ газетаси хабар қилади: ПОРАХЎРЛИК - ТАРАҚҚИЁТ КУШАНДАСИ


Демократик қадриятлар қарор топиб бораётган бир вақтда давлат хизматчилари томонидан порахўрлик, мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш билан боғлиқ жиноятларнинг содир этилиши ҳокимиятнинг обрўсизланишига, давлатнинг сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий тизимига путур етишига натижада амалдаги ҳокимиятга нисбатан норозиликка сабаб бўлади.

Этимологик жиҳатдан "коррупция” – лотинча "corruptio”, яъни "бузиш, сотиб олиш, пора эвазига оғдириш” деган маънони англатади.

Мамлакатимизнинг Биринчи Президенти И.Каримов таъбири билан айтганда "Бугунги кунда фақат иқтисодиётга эмас, балки энг аввало, республиканинг сиёсий ва халқаро нуфузига, жамиятимизнинг маънавий-ахлоқий нуфузига катта зарар етказаётган энг хавфли иллат – коррупциядир. У айрим ҳолларда ўта хавфли тусга кирмоқда”, деган эдилар.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам коррупциядан бевосита азият чекадиган бу – жамият ва инсонлардир. Шунинг учун ушбу муаммо жирканч иллат сифатида қораланиб, унга қарши курашишнинг ҳуқуқий мезонлари кучайтирилмоқда.

Жумладан, мамлакатимиз раҳбари Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 2 февралдаги "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори қабул қилиниб, мазкур қарорга асосан 2017-2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича Давлат дастури ишлаб чиқилди ҳамда коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси таркиби ва Низоми тасдиқланди.

Мазкур ҳуқуқий ҳужжатлар жамият тараққиётига салбий таъсир этувчи коррупция иллатига қарши курашишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Хулоса сифатида айтиш жоизки, коррупцияга қарши курашда ҳар биримиз ҳамкорликда иш юритишимиз ҳамда бу ишга масъулият билан ёндошишимиз талаб этилади.

Руслан ДЖЎРАЕВ, фуқаролик ишлари бўйича Учқудуқ туман суди аппарат ходими.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: