Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Учқудуқ газетаси хабар қилади: АЁЛИ ОҚИЛА ЮРТНИНГ ЭРТАСИ НУРАФШОН!

Учқудуқ газетаси хабар қилади: АЁЛИ ОҚИЛА ЮРТНИНГ ЭРТАСИ НУРАФШОН!


Оила саодат ва бахт масканидир. Унда инсон ўзини ҳар томонлама бахтиёр ҳис этади. Уларга оталик ва оналик меҳрини ҳам бердики, бу меҳр туфайли фарзандга ғамхўрлик кўрсатиш, яхши парваришлаб улғайтириш завқи ўз-ўзидан вужудга келадиган бўлди. Яна айтиш мумкинки, айнан шу меҳр туфайли фарзандлар бағри бутун, соғлом фикрли бўлиб камол топадилар.

Ҳа, фарзандлар тарбиясида аёлларнинг ўрни, масъулияти юксак. Fapблик файласуф Жан Жак Руссо:"Илктарбияҳамманарсаданустун бўлиб,ушубҳасизаёлларзиммасидадир”,деган эди.

Зеро, аёл оқила бўлса, оналик масъулиятини ҳамиша ҳис этса, оилада тарбия топган болалар рисоладагидек инсонлар бўлишади. Йиллар давомида заҳмат чекиб, бир парча этни комил инсон этиб вояга етказадиган оналарнинг мавқеи бугун биз умргузаронлик қилаётган жамиятда ҳар қачонгидан улуғ, қадри юксак.

Афсуски, сўнгги пайтларда жамият гултожи, оилалар чироғи, меҳр ва муҳаббат тимсоли аёлларимиз томонидан содир этилаётган жиноятлар бот-бот қулоққа чалинмоқда. Аёлнинг, фарзандларимиз келажагини ишониб топширганимиз устозларнинг жиноятга қўл уриши оғриқли масала.

Тўғри, ҳамма давлатда, ҳамма жамиятда бундай муаммо бор. Бироқ, бундай ҳолат халқимиз менталитетига, унинг дунёқарашига умуман ёт.

Инсон, айниқса, аёл оиласи тинч бўлса, фарзандлари соғлом бўлса, кўнгли хотиржам бўлади, ўзини бахтли ҳис қилади. Эзгу ишларга бел боғлаб, юрт фаровонлигига ҳисса қўшади. Шундай экан, ҳар биримиз аёллик, оналик бурчимизга содиқ қолиб, ҳар хил ёт иллатлардан холи бўлайлик. Зеро, аёли оқила ва донишманд бўлган юртнинг эртаси порлоқ келажаги нурафшондир!

Шаҳодат ШАРИПОВА, Учқудуқ туман Оила маркази мутахассиси.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: