Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Учқудуқ газетаси хабар қилади: Шаҳар бедарвоза эмас

Учқудуқ газетаси хабар қилади: Шаҳар бедарвоза эмас

Юртимизда "Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегаралари тўғрисидаги қонуни” қабул қилинганига анча бўлди. Ҳуқуқ –тартибот идоралари ходимлари томонидан чегара олди ҳудудлари аҳолиси ўртасида мазкур қонуннинг мазмун ва моҳиятини кенг тарғиб этиш мақсадида кўплаб тадбирлар олиб борилмоқда. Лекин шунга қарамай баъзи бир фуқароларнинг билиб–билмай, тушуниб-тушунмай чегарани ноқонуний кесиб ўтиш ҳолатлари аниқланмоқда.

Жумладан, Турар Байкуанов жорий йилнинг 2 май куни Қозоғистон фуқароси Қуттибек исмли шахсга юз минг тенге миқдорида пул бериб, Ўзбекистон чегарасига етказиб қўйишни илтимос қилган. Уни "ҳожатбарор” Қуттибек ўзининг мототранспорт воситасида айланма йўллар орқали Ўзбекистон чегарасигача келтириб қўяди.

Т.Байкуанов икки давлат чегараларини ажратиб турувчи тўсиқ симлар орасидан ўтиб, яна бир "ҳожатбарор”нинг УАЗ русумли машинасида Қулқудуқ овулигача етиб келган.

Аниқланишича, Учқудуқ тумани "Мингбулоқ” ОФЙда туғилган Турар Байкуанов 2013 йилда ишлаш мақсадида Қозоғистон Республикаси Жамбул вилояти Тараз туманига боради. 2015 йилда амал қилиш муддати тугаган паспорти Қозоғистон Республикаси ички ишлар ходимлари томонидан олиб қўйилган. Қўлида ҳеч қандай ҳужжати бўлмаган фуқаро ноқонуний йўллар билан Ўзбекистонга қайтишга мажбур бўлади.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ДХХ Навоий вилояти бошқармаси томонидан суруштирув ишлари олиб борилди. Т.Байкуанов томонидан содир этилган жиноят унча оғир бўлмагани, биринчи марта содир этилаётгани, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги инобатга олиниб, унга нисбатан жиноий жавобгарлик иши очилмади. Ва келгусида бундай ноқонуний хатти - ҳаракатларни содир этмаслиги тўғрисида огоҳлантитрилди.

Т.Байкуанов сингари бошқа фуқароларимиз ҳам "шаҳар бедарвоза эмас”лигини тушуниб етишлари муҳим.

Раббимқул ШОПЎЛАТОВ.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: