Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       

Уч авлод учрашуви

 

    Тарихга назар солмасдан, келажакка боқиб бўлмайди. Бинобарин, инсонни инсон этиб тарбиялашда энг яхши восита бу тарих деб бежизга айтилмаган. Кексаларимиз эса тирик тарихимиздир. Чунки улар улуғ ёшда яшаб ҳаёт йўлидаги мураккаб тўсиқларни енгиб ўтиш сир-асрорларини сўзлаб берадилар.

 

Халқимиз бежизга "Устоз отангдек улуғ” дея таъриф бермайди. Касб-ҳунарда айниқса, ишлаб чиқариш соҳасида шогирдлик мақомисиз иш бошлаш даргумонлик. НКМК қарашли гигант ташкилотларидан бири ҳисобланган Шимолий Кон бошқармасида бугунги кунда 10 мингдан зиёд ишчи-хизматчилар фаолият юритади. Ҳар йили юзлаб йигит – қизлар таълим даргоҳларининг йўлланмаси билан ишга жойлашишади. Бу ердаги устоз ва мураббийларнинг саъй ҳаракатлари сабаб энг мураккаб соҳалардан саналаган кончилик ишида ишлаб чиқаришнинг сифат босқичи юқори савияда босиб ўтилиб, маҳсулот ишлаб чиқариш самарадорлиги ошиб бормоқда.
Шимолий кон бошқармасининг сульфат кислотаси ишлаб чиқариш цехида "Уч авлод учрашуви” ташкил этилди. Учрашувда "Шарқий кони” экскаватор машинисти,Ўзбекистон Қаҳрамони Анатолий Николаевич Панин, меҳнат фахрийси Санталят Ниязметова иштирок этишди.

 

Қизғин ўтган мулоқот жараёнида қаҳрамонлар ўзларининг оддий ўқувчилик йилларию, ҳалол меҳнат орқасидан эришган юксак Давлат мукофотлари, ишлаб чиқаришнинг сир-асрорларини мукаммал ўзлаштириш, ўз касбига меҳр қўйиб, бунинг натижасида буюк мураббий бўлиб етишгани, ўз ҳаётий тажрибалари хусусида ёшлар ва йиғилганларга сўзлаб беришди.

Эндигина кончилик соҳасига кириб келаётган ёшларимиз муносиб ворис , етук мутахассислар бўлиб етишишлари учун яратилаётган шароит ва имкониятлардан унумли фойдаланиш, замон билан ҳамнафас бўлиш лозимлигини таъкидлашди.

Учрашув давомида соҳага оид ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб олган ёшлар учрашув меҳмонларига қимматли маслаҳатлари учун чуқур миннатдорлик билдирдилар.

Тадбирдан сўнг фахрийлар учун сульфат кислотаси ишлаб чиқариш цехи билан яқиндан танишиш мақсадида цех бўйлаб экскурсия ташкил этилди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: