Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / ШКБ ёшлари меҳрибонлик уйида бўлишди

ШКБ ёшлари меҳрибонлик уйида бўлишди

     ШКБ ёшлари меҳрибонлик уйида бўлишди

 

Бир-биримизга меҳр-мурувват кўрсатиш бизнинг халқимизга хос одатлардан бири саналади. Боқувчисини йўқотган, ёрдамга муҳтож болаларга ҳукуматимиз томонидан алоҳида эътибор кўрсатиб келинаётгани ҳеч кимга сир эмас. Аслида меҳрга муҳтож болалар ҳолидан хабар олиш ҳар биримиз учун ҳам қарз, ҳам фарздир.

 

"Ўзбекистон Республикасининг Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисидаги” қонун қабул қилинган куни муносабати билан НКМК Шимолий кон бошқармаси Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти аъзолари Зарафшон шаҳрида жойлашган "Шодлик” меҳрибонлик уйига ташриф буюришди. ШКБ ёшлари "Меҳрибонлик уйи”да тарбияланаётган болаларга кийим-кечак, ширинлик ва турли хил ўйинчоқлар улашиб, меҳр-мурувватга ташна болаларнинг кўнгилларига қувонч бахшида этишди.
Бошқармага қарашли 12-сонли мактабгача таълим муассасаси тарбиячилари томонидан "Зумрад ва Қиммат” номли ўзбек халқ эртагининг замонавийлаштирилган кўриниши болаларга моҳирона ижро билан тақдим этилди. Болалар ҳам бу эртак оламига шўнғиб кетгандай бўлдилар. Эртак сўнгида болаларнинг гулдирос олқишларнидан кўнгиллар шод бўлди.

 

- Ушбу учрашувни ташкил этган учқудуқлик ёшларга ўз миннатдорчилигимизни изҳор этамиз –дейди муассаса тарбиячиси Санобар Файзиева. – Бу ерда тарбияланувчи 100га яқин болалалар учун барча шароитлар етарли. Бироқ улар ўз яқинлари меҳрига зор яшашади. Уларнинг кўпчилигининг юзида кунлаб табассумни кўрмасдик, бироқ бугунги учрашув уларга катта маънавий ҳордиқ берди. Ҳаттоки 4 ёшли Руслан исмли болажонимиз унга совға қилинган спорт красовкасини кийиб олиб тўп тепяпти.

Меҳр аслида кўзда дегани шу...

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: