Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Лабарант Дилдора веломарафон ғолибаси

Лабарант Дилдора веломарафон ғолибаси

     Лабарант Дилдора веломарафон ғолибаси

 

 

 

Соғлик инсоният учун энг катта бойлик ҳисобланади. Бугун глобаллашув жараёнида уни ўз вақтида асраб қолишнинг бирдан бир йўли соғлом турмуш тарзига риоя этиш. Ана шу мақсадда учқудуқлик ёшлар ташаббуси билан Учкудук шаҳрининг марказий кўчасида велоспорт бўйича "Ёшлар - Тур” веломарафони ва спортнинг югуриш тури бўйича "Мустақиллик марафони” ўтказилди.

Шимолий кон бошқармаси Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотининг 47 нафар аъзолари бу тадбирларда фаол иштирок этишди.

"Ёшлар - Тур” веломарафонида ШКБ Транформаторлар ва нимстанциялар цехи ишчиси Фирдавс Истамов фахрли 1 ўринни эгаллади.

Спортнинг югуриш тури бўйича "Мустақиллик марафони”да ШКБ Идоравий Ҳарбийлашган қўриқлаш отряди ходимлари Орифжон Жўраев 1 ўринни, Достон Мухиддинов 2 ўринни, Алпомиш Алижонов 3 ўринни эгаллади.

ШКБ Марказий Кимёвий – физика лабараторияси ишчиси Дилдора Жўраева қизлар ўртасида иккала спорт турлари бўйича ўтказилган марафонда фахрли 1 ўринни эгаллади. Шунингдек ШКБ 1-сонли автокорхона ҳайдовчиси А. Пармоновнинг 5 ёшли фарзанди Озоджон веломарафоннинг энг ёш иштирокчиси бўлди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: