Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / “Келажак” ЁМ жамоаси танлов ғолиби

“Келажак” ЁМ жамоаси танлов ғолиби

"Келажак” ЁМ жамоаси танлов ғолиби

 

 

Ҳар йили мамлакатимизда анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти соврини учун "Ташаббус – 2018” кўрик-танлови кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш, ишбилармонларнинг интилиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, илғор тажрибаларни оммалаштиришга хизмат қилмоқда. Учқудуқ туманида ҳам кўрик танловнинг туман босқичи бўлиб ўтди. Унда 50дан ортиқ янгилик яратувчилар иштирок этишди. Қизилқумнинг ўзига хос табиатидай ранг-баранг маҳсулотлар тадбирга келганларнинг эътиборини тортди.

"Ташаббус – 2018” кўрик-танлови ғолиблари бешта асосий, 14 та номинация йўналишларида тақдирландилар. ШКБга қарашли "Келажак” ЁМ жамоаси ана шу танловнинг «Энг яхши инновацион лойиҳа» номинацияси ғолиби бўлишди. Бугунги кунда 9та тўгарак иш олиб бораётган Ёшлар марказида 636 нафар 6-30 ёшгача бўлган йигит-қизлар жалб этилган. Ҳар бир тўгарак раҳбарининг асосий вазифаси ёшларни бугунги замон талабига мос ҳунарманд ва ишбилармон этиб тарбиялаш.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: