Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Аёл шаънига доғ туширманг, аёллар.

Аёл шаънига доғ туширманг, аёллар.

Аёл шаънига доғ туширманг, аёллар.
 

Аёл шаънига доғ туширманг, аёллар.

( Айрим ҳаётда адашган аёлларимизга мурожаат)

Аёл асрлар давомида эъзозланиб гўзаллик ва нафосат рамзи сифатида таърифланиб келган табиатнинг бир мўжизасидир. Аёл сўзи эътироф этилар экан, бизнинг кўз унгимизда мехрибон она, гўззал ёр, ота-онаси бағрида уйнаб-кулиб юрган қизолоқларимиз , ,,жигарим” деб сиз деганда борини илинадиган амма, холаларимиз гавдаланади.

Аммо, бугунги кунга келиб хотин-қизларимизнинг жамиятимизда номақул ишлар билан кўзга тушаётганлиги кўнгилни хирра қилади.

Опа-сингиллар, нима учун жиноятга қўл уриб, ота-онангизни , оилангизни зор йиғлатдингиз?,,Ўғри она”, ,,Ичкиликка ружу қўйган она”, Жанжалкаш она” ,,Жиноятга мойил она”, ,,Хиёнаткор она” бу тамғаларни ўзингизга раво кўрдингизми? Ўз болангизга меҳрингизни бера олмасдан фарзандларингиз, севикли эрингиз билан ораларингда девор қўйдингизми? Бу деворни бузишга энди қурбингиз етадими ? Фарзандингизнинг ўқитувчиси ,,Онажоним-меҳрибоним” деган мавзуда иншо ёздирса болангиз сизга қандай муносиб сўзни топиб ёзар экан?! Фарзандингиз сизнинг болангиз бўлгани учун айбдор эмас.Ҳали ҳам бўлса фарзандларингизга мехр беринг, бағрингизга босинг,оилангизга ғамхур бўлинг, бошига саёбон бўлинг.

Гиёҳванд моддани деб фарзанддан кечдинг , уни ким-кимларга ташлаб кеттин-а, бир шиша ароқни деб, кўча –куйда аёл номига доғ тушириб ахлатхонани тинтиб юрдин-а, фақат ўзинг учун майшат қидириб ким-кимларнинг эшигига бординг-а....

,,Хиёнат” бу сўз шундай совукки, у айтилганда инсон танасида титроқ пайдо бўлади. Оилангизни аёқ ости қилиб енгил турмушни кўзлаб, яқинларининг бошини эгиб, намақул йўлни танлаган, оила хиёнаткори” Сиз эртанги кундан нимани кутасиз? Ҳали ҳам кеч эмас. Эндиги ҳаётингизни оилангиз , сизни яхши кўрадиган қадрдонларингиз ота-онангиз, қариндошларингиз, фарзандларингиз, севимли эрингиз ёнида мазмунли ўтказинг. Сизга чиройли кўринган алдамчи ҳаётдан воз кечинг. Сизни ардоқлайдиган , сизни қандай бўлсангиз шундайлигинча яхши кўрадиган ота-онангиз, фарзандларингиз бор.

Азиз, ҳаёт йўлидан адашиб, қоқилиб-йиқилиб аро йўлда сарсон бўлиб юрган опа-сингиллар! Ҳаётда туғри йўлни танлаб, эртанги кунни яхшилик қилишдан бошлайлик. Ҳаёт бир марта берилар экан , фақат яхшилик йўлида хизмат қилайлик.,,Эгилган бошни қилич кесмайди” деган ота-боболаримиз, шундай экан яқинларингиз Сизни кечиради. ,,Ҳаёт гўзал, умр бебаҳо”.

Опа-сингиллар, ҳурматли аёллар аёллик шаънига доғ туширмайлик!

Туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси: Г.Алланова


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: