Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Чирой очган Учқудуқнинг “Кончи”си

Чирой очган Учқудуқнинг “Кончи”си

Президентимизнинг жорий йил апрель ойида вилоя­ти­мизга ташрифи чоғида аҳолига кенг қулайлик яратиш мақсадида Учқудуқ туманидаги "Кончи" даволаш-профилакторийсини капитал реконструк­ция қилиш ва мазкур муассасани янги замонавий тиббий техникалар билан таъминлаш белгиланган эди.

2018 йилнинг август ойидан мазкур муассасада қайта таъмирлаш ишлари бош­лаб юборилди.

Жами лойиҳа қиймати2 миллиард сўмни ташкил этаган обеъектда ҳар куни 200 нафардан зиёд қурувчи-ю, ишчилар хизмат қилишди. "Кончи” сиҳатгоҳи бугун мана шундай қиёфа касб этди.

Испания элчиси Клавихо 1404-йилнинг сентябр-ноябр ойларида Амир Темурнинг Дилкушо боғида бўлганида беҳад ҳайратга тушган. Чунки

бу ерда усталик билан қурилган фаввораларни у ҳеч қаерда учратмаган эди. Кейинчалик у ўз таассуротларини қуйидагича баён этган: "Подшоҳ махсус қурилган баланд ўриндиқда ўлтирар ва унинг олдида суви тепага отилиб турган фаввора бўлиб, унда қизил олмалар қалқиб турарди…"

Клавихо бежизга ажабланмаган эди чунки XIV-XV асрларда юртимизда урф бўлган фавворалар ҳали Европа халқлари учун нотаниш эди.

21 аср бошларида Қизилқум чўлларига ташриф буюрганлар ҳам бир кун келиб бу саҳролар ўртасида ранг-баранг чироқлар билан жиҳозланган мусиқали фавворалар отилиб туришини эшитса ҳайратга тушиши аниқ эди. Замонавий илм-фан тараққиёти туфайли бугун Шимолий кон бошқармаси ҳомийлигида Учқудуқ шаҳрида 2 та сув оқими, чироқлар ва мусиқа уйғунлашиб, фусункор манзара ҳосил қилувчи, халқ тили билан айтганда "рақсга тушиб куйловчи” фаворралар отилиб турибди. Кишига ўзгача завқ берадиган ва инсон саломатлигига ижобий таъсир кўрсатадиган бу фавворалар атрофи бугун доим одамлар билан гавжум. ШКБ ўз ишчи-хизматчиларига қулайлик яратиш мақсадида янгидан чирой очаётган "Кончи" даволаш-профилакторийси ҳовлисида 355млн сўм эвазига ладшафтли фавора бунёд этилди. Бу фаввора нафақат соғлигини тиклаш учун бу ерга ташриф буюрувчиларга балки шу атрофда яшовчи аҳолининг ҳам энг севимли сайргоҳига айланади.

Кон-металлургия ишлари – мураккаб соҳа. Бу касб кишидан катта ирода, бардош талаб этади. Ҳар мавсумда 90 кишини қабул қилиш имконига эга даволаш-профилакторийсида бир йил давомида 2070 нафар ишчи-хизматчи ва уларнинг оила аъзолари ўз соғликларини тиклашади. Муассасага 1 миллиард сўмлик энг сўнгги русумдаги тиббий ускуналар олиб келинди.

Сиҳатгоҳ даволанувчиларни октябр ойидан ўз бағрига олади.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: