Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / СОЛИҚ ВА БОЖХОНА ТИЗИМИ ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИЛМОҚДА

СОЛИҚ ВА БОЖХОНА ТИЗИМИ ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИЛМОҚДА


Сўнгги йилларда давлатимиз раҳбари томонидан барча соҳада, шу жумладан солиқ ва божхона тизимида ҳам мавжуд камчиликларни бартараф этган ҳолда уни ислоҳ қилиш бўйича бир қатор ҳужжатлар қабул қилинмоқда.

Жумладан, "Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган солиқ ва божхона ислоҳотларини ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонида солиқ ва божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш, солиқ назоратининг замонавий шакл ва усулларини жорий этиш, шунингдек солиққа тортиш тизими ва тартибини соддалаштиришга қаратилган амалий ишлар ўз ифодасини топган.

Бунда, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Божхона ва солиқ соҳаларида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Солиқ ва божхона ислоҳотларини амалга ошириш соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси этиб қайта ташкил этилди. Бошқарма фаолиятининг асосий йўналишлари қуйидагича белгилаб берилди.

Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини сервисга йўналтирилган хизматга айлантириш борасида:

*аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва саводхонлигини ошириш орқали солиқ мажбуриятларини ихтиёрий равишда бажаришда унга янада қулай шароитлар яратиш;

*солиқ органлари томонидан солиқ назоратининг янги усулларини қўллашда солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини кўзлаш;

*солиқ ва божхона маъмуриятчилигини амалга ошириш жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишда иштирок этиш.

Амалга оширилаётган солиқ ва божхона ислоҳотларини ҳуқуқий таъминлаш соҳасида:

*солиқ ва божхона органлари томонидан қонун ҳужжатлари талаблари сўзсиз риоя этилишини таъминлаш;

*солиқ ва божхона соҳаларида қонун бузилиш ва коррупция омилларини аниқлаш ва баратарф этиш чораларини кўриш.

*солиққа тортиш тизими, солиқ ва божхона маъмуриятчилигини такомиллаштиришда иштирок этиш.

Бюджетга қўшимча даромадлар захираларини аниқлаш бўйича фаолиятни мувофиқлаштириш соҳасида:

*солиқ тўловчилар ва солиққа тортиш объектларининг тўлиқ қамраб олиниши, шунингдек солиқ ва божхона тўловларининг йиғилувчанлиги устидан назоратни амалга ошириш;

*солиққа тортиш базасини кенгайтириш бўйича солиқ, божхона, молия органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа ташкилотлар ўртасида ўзаро яқин ҳамкорликни ташкил этиш;

*солиқ тўловчилар маълумотлар базасининг тўлақонли юритилишини таъминлаш, ҳудудларнинг солиқ салоҳиятини аниқлаш мақсадида солиқ тўловчиларни паспортлаштириш ишларини мувофиқлаштириш;

*солиқ органларига солиққа тортиш базаларини яшириш хатари юқори бўлган ва солиқ тўлашдан бўйин товлаётган шахсларни аниқлашда кўмаклашиш.

Шунингдек, тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан солиқ тўловчилар ва солиққа тортиш объектлари бўйича паспортлаштириш тизими жорий этилмоқда.

Эндиликда янги солиққа тортиш механизмига бир маромда ўтишни таъминлаш мақсадида солиқ тўловчиларни солиқ қонунчилигига киритилаётган ўзгартиришлар юзасидан ўқитиш ҳамда уларга амалий ёрдам кўрсатиш йўлга қўйилади.

Дарҳақиқат, солиқ ва божхона тизими давлат бюджетини тўлдирувчи манба ҳисобланади. Шунинг учун ҳам унинг иқтисодиётни тартибга соладиган ва иқтисодий ўсишни таъминлашда ёрдам берадиган механизм сифатидаги рағбатлантирувчи функциясини халқаро андозалар даражасига чиқаришга эътиборни кучайтириш зарур. Бу йўналишдаги амалий саъй-ҳаракатларда мазкур фармон муҳим аҳамиятга эга.

Асрор ЗОКИРОВ, Навоий вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи,

Жасурбек ХАЛИКОВ, Учқудуқ туман прокурори ўринбосари.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: