Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Овул шифокори уйли бўлди

Овул шифокори уйли бўлди


Асли Хатирчи туманидан бўлган Шоира Пардаева олис чўл ҳудуди аҳолиси саломатлигини сақлашга камарбаста бўлишни ният қилиб, бундан 10 йил олдин Шалхар қишлоқ врачлик пунктига ишга келган эди.

Шундан бери ҳар куни 15 км. йўл босиб туман марказидан Шалхарга қатнаб ишлаётган шифокор опани овулдошлари ўзлари билан бирга яшашини кўпдан орзу қилишарди.

Тўғрида, "иссиқ жоннинг иситмаси бўлади” деганларидек овулдошлари соғлигидан хавотирланган меҳрибон шифокор кеч бўлди дегунча она эмас-ми, оиласи болалари олдига югургиларди.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг инсонпарварлик сиёсати, инсон манфаатларини ҳимоялашдаги кенг кўламли ислоҳотлари сабаб 2 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилаётган "Шалхар” овул фуқаролар йиғини одамларининг орзулари бугун ушалди. 

Эндиликда қишлоқ врачлик пункти туну кун ишлайдиган бўлди. Бунинг учун муассаса ёнидан шифокор учун 3 хонали хизмат уйи қуриб берилди.


Куни-кеча фойдаланишга топширилган нафақат «қишда совуқдан, ёзда иссиқдан асрайдиган», балки кўрган кўзни қувнатадиган шинам ва кўркам уйнинг очилиш маросими Шоира опани "ўзлариники” деб билган шалхарликлар учун тўйга айланиб кетди.

-Очиғи, овулимиз туман марказидан 15 км. олисда бўлганлиги учун малакали шифокорга эҳтиёж ҳар лаҳзада сезиларди. Бирон киши оғирроқ бетоб бўлиб қолса, ҳар бир сониялар ғанимат,-дейди Шалхар ОФЙ раиси Кенес Нарчаев. – Замонавий, шинам уй-жойга эга бўлган шифокоримиз Шоира опа Пардаеванинг аҳоли соғлигини туну-кун сақлашдаги хизматлари янада унумли бўлади, албатта.

Туман ҳокими С.Хамроев хонадон эгаларига уйнинг калитини топширар экан, юртимизда инсон манфаатлари ҳар недан устунлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Лайло КАРИМОВА, "Орион” телестудияси раҳбари.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: