Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / ТАШАББУС – 2018 танловининг ғолиблари аниқланди

ТАШАББУС – 2018 танловининг ғолиблари аниқланди



Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун "Ташаббус – 2018” кўрик-танловининг Учқудуқ туман босқичида 50 га яқин тадбиркор ва ҳунарманд иштирок этди.
Мазкур анъанавий танлов мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, миллий ҳунармандликни ривожлантириш, ишбилармонларнинг интилиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, илғор тажрибаларни оммалаштиришга хизмат қилмоқда.
Тадбир доирасида саноат ва истеъмол моллари, озиқ-овқат маҳсулотлари, ҳунармандлик буюмлари кўргазмаси ташкил этилди.

Кўрик-танлов иштирокчиларининг ранг-баранг маҳсулотлари улар томонидан яратилган ноёб буюмлар тадбирга келганларнинг алоҳида эътиборини тортди.

"Ташаббус – 2018” кўрик-танлови ғолибларининг номлари эълон қилинди. Улар бешта асосий, 14 та номинация йўналишларида тақдирландилар.

"Йилнинг энг яхши саноат йўналишида тадбиркор” - "Green group uchquduq” МЧЖ раҳбари Жамшид Рўзиқулов, "Йилнинг энг яхши фермери” йўналишида "Исомиддин Маҳмуджон” ФХ раҳбари Мақсуд Эргашев, "Йилнинг энг яхши хизмат кўрсатиш йўналишидаги тадбиркор” - "Учқудуқ – улгуржи савдо” МЧЖ раҳбари Ахрор Сатторов, "Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори” йўналишида "Uchquduq – Best dream invest” МЧЖ раҳбари Обид Ҳамроев, "Йилнинг энг яхши ҳунарманди” йўналишида Сайёра Акрамовалар ғолибликни қўлга киритиб, кўрик-танловнинг вилоят босқичида Учқудуқ тумани шарафини ҳимоя қиладилар.

– Бундай нуфузли танловда ғолиб бўлиш катта шараф, – дейди 2018 йилнинг энг яхши фермери Мақсуд Эргашев. – Истиқбол учун белгилаган режаларимиз талайгина, шу боис янада кўпроқ меҳнат қилиб, кўрсатилган ишончни оқлашга ҳаракат қиламиз. Шунингдек, «Йилнинг энг ёш тадбиркори», «Йилнинг энг яхши тадбиркор аёли», «Энг яхши инновацион лойиҳа», «Ёшларга энг кўп иш жойи яратган тадбиркор” сингари 14 та йўналишда номинациялар ғолиблари ҳам эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун "Ташаббус – 2018” кўрик-танловида туман ҳокими С.Хамроев иштирок этди ва сўзга чиқди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: