Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Мактабларда ижарага берилган китоблар йўқотилса, қанча жарима тўланади?

Мактабларда ижарага берилган китоблар йўқотилса, қанча жарима тўланади?


Зарарнинг ўрни йўқотган томонидан худди шундай дарсликлар билан қопланади.

Мактабларда ижарага берилган дарсликлар ёки ўқув-методик қўлланмалар ижарага олувчилар томонидан йўқотилган ёки фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келтириб қўйилган тақдирда, зарарнинг ўрни улар томонидан худди шундай дарсликлар билан қопланади ёки уларнинг қиймати қуйидаги миқдорларда тўланади:

биринчи синф ўқувчиларининг ҳар бир дарсликлари ва ўқув-методик қўлланмалари учун — унинг бир баравари миқдорида;

2 — 4 синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ва ўқув-методик қўлланмалари учун — унинг икки баравари миқдорида;

юқори синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ва ўқув-методик қўлланмалари учун — унинг тўрт баравари миқдорида.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: