Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Нурбек Йўлдошев “Қоракўлчилик” уюшмасига раис бўлди

Нурбек Йўлдошев “Қоракўлчилик” уюшмасига раис бўлди


Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Уюшма раисига ўринбосар ҳам тайинланди.

Бугун, 12 сентябрь куни Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Ўзбекистон республикаси "Қоракўлчилик” уюшмасининг раиси тайинланди.
Республика "Қоракўлчилик” уюшмасининг раиси этиб Нурбек Эргашевич Йўлдошев тайинланди. Неъмат Маматович Жумақулов уюшма раисининг ўринбосари этиб тасдиқланди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йил 16 февраль куни Бухоро вилоятига ташрифи чоғида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қоракўлчиликни ривожлантириш масаласига алоҳида эътибор қаратганди. Ҳамда қоракўлчилик бўйича институт ва жамғарма, Бухорода завод ташкил этиш юзасидани топшириқлар берганди.

Давлат ташкилотлари рад этган электромобиль лойиҳаси учун асли ўзбекистонлик бўлган Россия фуқароси инвестиция киритяпти

Аввалроқ UZ24'да"Фарғоналик ёш олимларнингэлектромобиль лойиҳаси нега рад этилмоқда?"номли мақола эълон қилинган эди. Унда лойиҳа тегишли вазирлик ва давлат ташкилотлари томонидан қўллаб-қувватланмаётганлиги ва турли баҳоналар билан рад қилиб келинаётгани қайд этилганди.

Мазкур мақола чоп этилишидан бир ҳафта ўтар-ўтмас электромобиль лойиҳасига асли ўзбекистонлик бўлган Россия фуқароси ШамсиддинҲасановтомонидан қизиқиш билдирилган. Инвестор ёш олимларга электрь автомобилини ишлаб чиқаришда ёрдам беришини айтган.

Лойиҳа муаллифларидан бири Саидбек Ғуломовнинг UZ24'га хабар беришича, улар айни пайтда Бухоро шаҳрида лойиҳанинг дастлабки босқичини амалга ошириш ишларини бошлаб юборишган.

–Инвестор билан бизни Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани инновациялар бўйича ҳоким ўринбосари Музаффар Ражаббоев таништирди. Бизга бу ерда барча шароитлар яратиб берилмоқда. Насиб этса, тахминан 4 ой ичидаэлектромобилнинг илк прототипини яратамиз. Айни вақтда кузов панеллари учун қолип олиняти, – дейди С.Ғуломов.

Мақолада бир донаэлектромобиль яратилиши учун қарийб 50 минг долларга яқин маблағ керак бўлиши хабар қилинганди.

С.Ғуломовнинг сўзларига кўра,инвесторуларга беғаразёрдам бермоқчи эканлигини билдирган ваҳеч қандай шарт қўймаган. Лойиҳа учун улар сўраганидан кўра кўпроқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: